Бутпарастлар мусулмонларни бахтиёр этишди

ansar.ru ansar.ru

Бутпарастлар мусулмонларни бахтиёр этишди

Ҳиндистоннинг Панжоб вилояти Мум қишлоғида мусулмон, ҳиндуист ва сикхлар азалдан аҳл-иноқ бўлиб яшашади. Куни кеча битказилган ҳиндуист ибодатхонаси қурилишида фаол қатнашган мусулмон жамоаси қишлоқда масжид қад ростлаши учун ҳиндуистлардан ер сўраб мурожаат этди. Мусулмонларнинг илтимосномасини ижобий хал қилган ҳиндуистлар ўз ибодатхонаси ёнида масжид қурилиши учун 83 квадрат метр жойни ҳадя қилди. Қолаверса, сикхлар масжид қурилишига кетадиган материаллар учун маблағ йиғиб беришди.

back to top