Роҳинжалар лагеридаги тўй (+Фотолавҳалар)

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

18 ёшли Шофиқа Бегим ва 23 яшар Саддам Хусайн ҳаётидаги энг бахтли куни дунёнинг турли жойларида ўтказилатёган тўй маросимларига ўхшашдир. Аммо бир жиҳати билан ёш роҳинжа мусулмонларининг ниқоҳ тантанаси бошқаларникидан ажралиб туради.

Уларнинг тўйи Бангладешнинг Кокс-Бозор шаҳрида жойлашган қочоқлар лагерида бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ўтган йилнинг август ойидан бери Мянмадаги қирғинбаротдан қочган 660 000 роҳинжалар кўним топган. Икки ёш ва уларнинг яқинлари тўйни ҳунрезиклардан олдин бўлиб ўтишни режалаштирганди. Бироқ Мянма ҳарбийлари уларнинг уйларига ўт кўйгач, ёшлар жон сақлаб қолиш учун Бангладешга қочишга мажбур бўлишди. Улар қочоқларга тўлиб-тошган лагерга келгач, бу ердаги эмин-эркин вазиятда тўй қилишга қарор қилишди.  Шофиқа ва Саддам бир неча ойлик саросону-саргардонликлардан сўнг ва ниҳоят оила қуришга бахтига муяссар бўлишди.

 

http://islamosfera.ru

back to top