Logo
Print this page

Бугун «Оламга нур сочган ой» сериалининг намойиши бошланади

«Оламга нур сочган ой» номли сериал бугун 14 майдан бошлаб телевидение орқали намойиш этилади. Премьера бугун соат 21:15 да бўлади. Бу ҳақда "Sevimli" телеканали маълум қилди.

Сериалда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари акс эттирилган бўлиб, у зотнинг сийратлари, болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Сериал 30 қисмдан иборат бўлиб, хар куни бир қисмдан қўйиб борилиши режалаштирилган.
Сериални "Sevimli" телеканали Рамазон туҳфаси ўлароқ тақдим этиши таҳсинга сазовордир.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика