Иорданияда араб таъсирига бағишланган кўргазма очилди

Иорданияда араб таъсирига бағишланган кўргазма очилди

Испаниянинг Иорданиядаги элчихонаси “Ал-Ҳамбра: Лотин Америкасидаги нео-араб меъморчилиги” туркуми остида кўргазма очди.

Расмий баёнотда айтилишича, “бу кўргазма Андалус меросига мансуб Гранададаги Ал-Ҳамбра саройи ва бошқа биноларининг Лотин Америкаси маданиятига таъсири ҳақидадир”. Кўргазма очилишидан олдин сўзга чиққан Гранада университети профессори Рафаэл Лопес Гусман жумладан шундай деди: “Лотин Америкасидаги араб маданиятининг ёйилиши қитъани истило этишда испан истилочиларига ҳамроҳ бўлган Ал-Андалус мероси усталари билан чамбарчас боғлиқдир”. Профессорнинг айтишича, Мексикадан Аргентинагача мусулмонларга оид меъморчилик шаклларини учратиш мумкин.

back to top