Items filtered by date: May 2018

Индонезия: Ал-Азҳар шайхи ва хорижлик уламолар мўътадил Исломни дунёга ёйишни муҳокама қилмоқда

Индонезия президенти Жоко Видодо 1 май куни Мисрнинг Ал-Азҳар университети шайхи, аллома Аҳмад ал-Тоййибни қабул қилди. Мулоқот чоғида мўътадил Исломни дунёга ёйиш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама этилди.

Read more...

Қирғизстонлик азиз меҳмонлар «Hilol» нашриётига ташриф буюрди

1 май куни Қирғизстон Республикасидан аҳли илмлар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан асос солинган «Ҳилол нашр» нашриётига ташриф буюришди. У ерда «Ҳилол нашр» нашриёт-матбааси раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилигидаги нашриёт ходимлари ва азиз меҳмонлар ўртасида ўзаро учрашув ўтказилди. Учрашувда «Ҳилол нашр» нашриёти фаолияти тўғрисидаги видеолавҳа намойиш этилди.

Read more...

Саҳрони тўхтатган Ёқуб Савадоғ (+Видео)

Мана 20 йилки, Буркина-Фасолик мусулмон деҳкон Ёқуб Савадоғ саҳро бўйлаб юриб Африка қитъасида қадимий деҳкончилик усулларини тикламоқда. На ўқиш ва на-да ёзишни биладиган Ёқуб чет элликлар билан элатининг оддий шевасида сўзлашади.

Read more...

Президент Бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда

Руминия президенти Клаус Иоханнис мамлакат бош вазири Виорика Дэнчиле ўзбошимчалик билан Руминиянинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришга уринганлигини давлат учун ҳатарли деб, унинг истеъфосини талаб қилди.

Read more...

БАА Фаластинга 258 миллион беради

БАА ҳукумати Фаластинга 258 миллион дирҳам ажратиш ҳақида қарор чиқарди. Ундан 74 миллиони Қуддусдаги вақфга йўналтириладиган бўлиб, қолган 184 миллиони БМТ нинг фаластинлик муҳожирларга кўмаклашувчи жамғармасига ўтказилади. Маълумот учун: БАА 2012-2017 йиллар мобайнида Фаластин билан боғлиқ масалаларни хал этилиши учун 6.2 миллиард дирҳам ажратган.

Read more...

Facebook да Мусулмонларга қарши рўйхат

Ҳиндистондаги мутаассиб ҳиндуист гуруҳ томонидан Facebook да эълон қилинган отиб ўлдириш рўйхатида 100 дан зиёд мусулмон исмлар кўрсатилган. Унга мувофиқ, динлараро никоҳ тузиб оила қурган ҳиндистонликлар ўлимга ҳукм этилади. Мутаассибларнинг иддаоларига кўра, “мусулмонларга турмушга чиққан ҳиндуист қизларнинг эрлари ўлдирилиши керак экан.” Ижтимоий тармоқдаги шов-шувга сабаб бўлган ушбу ёзувлар Facebook маъмурияти томонидан ўчириб ташланди.

Read more...

Tika Ўзбекистонда 700 та лойиҳани амалга оширди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги  (Tika) 1993 йилдан бери шу кунгача мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ҳўжалиги, чорвачилик каби соҳаларда 700 дан зиёд лойиҳаларни амалга оширди.

Read more...

Мусулмонлар яҳудийларга елкадош бўлишди

Германияда мусулмон эркак ва аёллар бошларига кипа (ермолка) кийиб Берлин кўчаларига чиқишди. Яҳудий жамоаси билан бирдам эканлигини намойиш этиш учун 2000 дан ортиқ одам қатнашган бу юришда турли ҳил дин ва миллат вакиллари иштирок этишди. Бунга ўхшаш намойишлар Кёльн, Эрфурт, Магдебург ва Потсдам шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Охирги пайтлар яҳудий жамоаси аъзоларига уюштирилган ҳамлалар мазкур қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказилишига сабаб бўлган.

Read more...

Ислом молия институтларининг ривожланиши муҳокама этилади

Шу йил 2-3 май кунлари Истамбул шаҳрида халқаро молия форуми бўлиб ўтиши кутилмоқда. Туркия банк соҳасини назорат қилиш агентлиги бошчилигида ўтказиладиган мазкур тадбирнинг мавзуси: “Молиявий муаммолар, янги қоида ва имкониятлар” дир.

Read more...
Subscribe to this RSS feed