Items filtered by date: May 2018

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

24-25 май кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида ҳамда Республикамиз вилоят марказларида Республика китоб байрами ўтказилди. «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида ўтказилган китоб байрамида 30 дан ортиқ нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этди. Икки кун давом этган тадбир доирасида минглаб китобхонлар ўзлари яхши кўрган китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Read more...

Индонезия ва Фаластин: Исроил фуқароларига виза беришни ва фаластинликларга солиқларнинг бекор қилиниши

Индонезия ва Фаластин: Исроил фуқароларига виза беришни ва фаластинликларга солиқларнинг бекор қилиниши

Индонезия ҳукумати ўз бозорларида фаластин импорт маҳсулотларини божхона йиғимларидан озод этишга қарор қилди. Индонезия савдо вазири Энггартиасто Лукита айтишича, Индонезия Фаластин давлатидан барча товар ва маҳсулотларни тўловларсиз қабул қилиш ва уларни Индонезия бозорига ҳеч қандай солиқларсиз чиқаришга тайёр.

Read more...

Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Англиянинг Манчестер Юнайтед футбол клуби ва Франция терма жамоаси марказий яримҳимоячиси Пол Погба Каъба ёнида олган видеосини эълон қилиб, бу жойни дунёдаги энг чиройли жой деб атади, дея хабар беради Hindustan Times.

Read more...

Исроил суди Ғазодаги норозилик намойишчиларини ўққа тутишни қонуний деб топди

Исроил суди Ғазодаги норозилик намойишчиларини ўққа тутишни қонуний деб топди

Исроил суди, барча маҳаллий тинчликпарвар ва хуқуқни ҳимоя қилувни ташкилотлар даъволарини эътиборсиз қолдириб, Ғазо сектори чегараларида фаластин нарозилик намойишлари иштрокчиларига қарши учувчи ҳарбий қуроллар қўлланишини қонуний деб топмоқда.

Read more...

Киевда украин тилидаги Куръон таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади

Киевда украин тилидаги Куръон таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади

Украинада Қуръонга бўлган талаб ўсиб бормоқда. Украина Мусулмонлари диний бошқармаси раиси шайх Саид Исмагилов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қуръоннинг украин тилига таржима қилинган навбатдаги еттинчи нашри дунё юзини кўраётгани ҳақида эълон қилди.

Read more...

Мэр шахар маъмуриятида ифторлик уюштирмоқда

Мэр шахар маъмуриятида ифторлик уюштирмоқда

Американиниг Атланта шахри мэри мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойини ҳурмат қилиб, 29 май куни мусулмонлар жамоасига атаб тантанали ифтор маросимини ўтказмоқчи. Шахар ҳокими Киша Лэнс Боттом тадбирни Атланта Мусулмонлар Ташкилоти билан ҳамкорликда уюштирмоқда, деб хабар беради AJC.    
Ташкилот раҳбари Сумайи Халифа сўзларига кўра, тадбирга 250 киши атрофида меҳмонлар таклиф этилган бўлиб, улар орасида, шахар амалдорлари, мусулмон етакчилар ва бошқа меҳмонлар бор.

Read more...

Дубайда Рамазон ойи

Дубайда Рамазон ойи

Араб дунёсининг энг космополит шаҳри бўлмиш ва ҳар хил аҳолининг йиғиндиси истиқомат қилувчи – Дубайда, Рамазон – баб-баравар хам диний, хам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда, кўпгина мусофир меҳмонлар учун, бу ердаги маҳаллий маданиятга яқинлашиш  имконияти туғилади.

Read more...

Капитолийда ифторлик бўлиб ўтди

Капитолийда ифторлик бўлиб ўтди

14 йилдан бери Калифорния штати мусулмонлари Капитолий биносида байрамона ифторлик уюштириб келмоқда. Бу йилги 15чи ифторликка юзлаб мусулмонлар ҳамда қонунчилик палатасининг депутатлари ва жамоат арбоблари таклиф қилинди.
Мазкур тадбирнинг ташкилотчиси Америка-Ислом муносабатлари кенгаши ходимаси Янина Касильяс айтишича, бутун мамлакат сиёсий борада иккига бўлинганида, Капитолийда бу каби тадбирлар ўтказилиши АҚШ тараққиётига ўз хиссасини қўшаётган мусулмонлар учун муҳим дастакдир.

Read more...

«Евровидение»ни Қуддусда бўлмаслиги мумкин

«Евровидение»ни Қуддусда бўлмаслиги мумкин

«Евровидение» мусиқий танлов ташкилотчилари муҳлислардан Қуддус шаҳрида 2019 йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирга чипта харид қилишга шошилмасликларини сўради. АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилиши ва унинг ортидан келиб чиққан қонли тўқнашувлар сабабли «Евровидение» Қуддусда бўлмаслиги мумкин экан.

Read more...

Ўнлаб черковлар Рамазонга ҳозирлик кўрди

Ўнлаб черковлар Рамазонга ҳозирлик кўрди

АҚШ нинг Висконсин черковлар кенгаши штатдаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Мусулмон қўшниларимиз – Рамазон муборак!» номли 100 дона рангли ёзувларига буюртма берди. Уларнинг ҳар бири ҳудуддаги 19 та черковнинг ёнида, энг кўзга кўринадиган жойларда ўрнатилиши кўзда тутилган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed