Info.islom.uz

Info.islom.uz

Website URL:

Наманган шаҳрида Рамазон ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспорт воситалари аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

Наманган шаҳрида Рамазон ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспорт воситалари аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

15 июнь Рамазон ҳайит байрами муносабати билан Наманган шаҳрида жамоат транспорт воситалари шаҳар аҳолисига ҳамда меҳмонларга бепул хизмат кўрсатмоқда.
Хоссатан 1 рақам йўналишидаги шаҳар ичида ҳаракатланувчи транспорт воситалари бу борада ўрнак бўлишмоқда.
Аллоҳ уларнинг ушбу хайрли ишларида мададкор бўлиб, муносиб ажр ила сийласин. Қолганлар ҳам бу азизлардан ўрнак олишларини насиб этсин.

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Яқин кунларда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова 7 июнь куни Тошкент шаҳар Кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан диний-маърифий ва ижтимоий масалалар бўйича ўтказилган учрашувда маълум қилди.

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақти эълон қилинди

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақти эълон қилинди

Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида шу йил 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.

БМТ Бош ассамблеяси Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақида резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақида резолюцияни қабул қилди

БМТнинг Бош Ассамблеяси, Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиб, Исроилнинг ноқонуний амалиётларини танқид остига олди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ўмер Челик:  “БМТ Бош Ассамблеяси Ақшнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето (тўҳтатиб) қўйган қарорни қабул қилди. Бу билан Фаластин аҳолисининг ҳақ-ҳуқуқлари Исроил ҳукумати томонидан жиддий тарзда бузиб келинганлигини қайд этди”, деб ёзган ўзининг твиттердаги сахифасида.
Ҳужжат 120 давлат томонидан қўллаб-қувватланди, жумладан Ўзбекистон ҳам.
Саккизтаси қарши овоз берди, булар АҚШ ва Исроил, шунингдек, Австралия, Микронезия, Маршалл ороллари, Науру, Соломон ороллари ва Того.
45таси - бетараф қолди. Аксари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар.
30 март куни, Ғазода юз берган фожиали воқеалар, Исроил армияси тинч намойишчиларни тарқатиш учун қизғин қурол ишлатган. 120 дан ортиқ фаластинлик, жумладан, болалар ҳам ўлдирилган, 12 мингдан ортиқ аҳоли яраланган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раъад Ал-Ҳусайн Фаластинликларни ўлдирилишини ва Фаластин ҳудудини босиб олишни тўхтатишга чақирди.

Subscribe to this RSS feed