Info.islom.uz

Info.islom.uz

Website URL:

Кўнгли ярим болажонларни йўқлаб...

Кўнгли ярим болажонларни йўқлаб...

Бугун 14 июнь муборак Рамазон ойининг охирги кунида “Чимир ота” жоме масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов, имом ноиби Абдулбосит қори Абдуллажонов, масжид мутаваллийси Баҳодир Каримов ва ҳисобчиси Оятуллоҳ Саидазимовлардан иборат жамоа Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 1-сонли меҳрибонлик уйига ҳайит байрами муносабати билан хайр-эҳсон ёрдамини кўрсатди.
Жумладан, болаларга турли ширинликлар, мазали ичимликлар, тагликлар ва ҳоказолардан иборат турли ҳадялар топширилди.
Бу хайрли ишга “Ўзбекистон-24” телеканали ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилишди.  
Келтирилган инъомлардан болажонларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

 

Маккадаги интерактив кўргазмада ўтмишнинг буюк алломалари кўрсатилди

Маккадаги интерактив кўргазмада ўтмишнинг буюк алломалари кўрсатилди

Шу кунларда Макка шаҳрида олдингги асрларнинг машҳур уламоларига бағишланган “Олтин аср хазинаси” рукнидаги кўргазма бўлиб ўтмоқда. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни ўтмишдаги алломалар қиёфасига кирган актёрлар кутиб олиб, уларни ўша даврларга хос ва мос шарт-шароитга шўнгишига кўмаклашмоқда. Бу учун интерактив шоулар ва фильмлар намойишидан фойдаланилган.  Шу билан бирга, кўргазма доирасида Ислом оламига мансуб 1000 та иҳтиро тақдим этилди. Ташкилотчилар мазкур тақдимот орқали замондошлари қалбларида ўзининг улкан Исломий мероси ва буюк аждодлари учун фаҳр уйғонишини мақсад қилишган.

Туркиядаги сурияликлар Ватанига қайтишмоқда

Туркиядаги сурияликлар Ватанига қайтишмоқда

Рамазон Хайити муносабати билан Туркияда қўним топган минглаб суриялик муҳожирлар байрамни нишонлаш учун ўз уйларига қайтмоқда. Туркия чегара назорати матбуот хизмати маълум қилишича, шу кунга қадар қарийб 24 минг одам чегарани кесиб  ўтиб, бу кўрсаткич 50 мингга етиши кутилмоқда.

Мусулмон уламолари Рамазоннинг қолган кунларини Фаластин ва Ал-Ақсо ҳаққига дуо қилишга чақиришди

Мусулмон уламолари Рамазоннинг қолган кунларини Фаластин ва Ал-Ақсо ҳаққига дуо қилишга чақиришди

Мусулмон уламоларининг халқаро иттифоқи шу муборак кунларда Фаластин ва ал-Ақсо ҳаққига дуои хайрлар қилишга чақиришди. Ташкилот баёнотида айтилишиса, “Фаластин халқи адолатли динимизни ҳимоя этаётганликлари ва ўзларини Аллоҳ йўлида қурбон қилаётганликлари сабабли уларнинг ҳаққига дуолар қилмоғимиз лозим”. Шу билан бир қаторда, Ислом олимлари минтақадаги араб мамлакатлари раҳбарларидан ўз юртларида сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларида ислоҳотлар ўтказишга чақиришди.

Subscribe to this RSS feed