Администратор

Администратор

Жангарилар ИШИДни тарк этмоқдалар

ИШИД террористик гуруҳининг оддий жангарилари Саудия Арабистони Қироллиги ҳудудидаги мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларида қўпорувчилик ишларини уюштиришга қарши бўлдилар. Бу ҳақда ИШИД томонда туриб жангларда қатнашгaн ва эндиликда уни тарк этган Абу Абдуллоҳ исмли жангари хабар берди.
Араб хабарномалар порталларидан бирига берган интервьюсида у шундай деган: “Мен ИШИДни тарк этдим. Боиси шуки, ўтган Рамазон ойида ИШИДнинг бошлиқлари Саудия Арабистонидаги мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларида қўпорувчилик ишларини тайёрлаган эдилар. Улар ушбу ҳужум тайёргарликларини худдики мусулмонларни ўлдириш оддий иш бўлганидек олиб бордилар. Уларнинг фикрича, бир тўда мусулмонларни ўлдиришнинг ҳеч қандай ачинарли жойи йўқ, шунинг учун каллакесар бошлиқлар ўлдирилганларни “Каъбапўшга осиб қўйишни” режалаштирдилар. Менинг бу ишимга эргашиб, гуруҳ (ИШИД) ни бошқа бир қанча жангарилар ҳам тарк этишди”.

 

 

Манба: islam-today

Буш тергов қилиниши мумкин

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодий Американинг 2003 йилда Ироққа бостириб киришини текшириш кераклигини даъвоси билан чиқди. Яқин кунларда президентлик курсисига ўтирадиган Дональд Трамп командасини Бушни тергов қилишга чақирди. Олдинроқ Трамп бу бостириб киришни хато деб атаган.

Уяли алоқа воситалари орқали тарқатилаётган смс лар тўғрисида мулоҳазалар

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин!
 Қуйида тақдим қилинадиган маълумотларни сизлар билан баҳам кўрмоқлигимизга сабаб бўлган бир қанча омиллар бор.

Subscribe to this RSS feed