islam.uz сайти янгиланди

islam.uz сайти янгиланди

islam.uz сайти янгиланди

Жорий йилнинг 17 январидан бошлаб islоm.uz портали таркибидаги рус тилида фаолият юритувчи islam.uz саҳифаси янги кўринишда иш бошлади.

Сайт ўз фаолиятини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бошчиликлари остида 2004 йилнинг августидан бошлаган эди. Ушбу саҳифа Ислом дини ва унинг рукнлари, ҳамда ҳозирги куннинг энг долзарб мавзуларини ёритишга бағишланган мақолалар ва китобларни русийзабон ўқувчиларга тақдим этади. Сайтда тақдим этилган китоблар ва уларга асосланган мақолалар буюк аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб бўлиб, уларда келтирилган маълумотлар илмий ҳужжатларга таянади ҳамда мутаассиблик, диний саводсизлик ва ғулувга хилоф ўлароқ динда васатийлик ва кенгбағирлик руҳини тарғиб этади.
Сайт фаолиятининг умумий йўналиши МДҲ давлатлари ҳудудида фаолият юритувчи кўпгина кўзга кўринган мусулмон уламо ва устозларининг устози бўлмиш Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан илгари сурилган шиор асосида юритилади:
Шиоримиз:
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва ­бидъат‑хурофотларни йўқотиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сайтда эълон қилинган мақолалари айнан шу шиор руҳида ёзилган ва барча мусулмонларни унинг амалига даъват қилади. Мазкур китоблар ва уларга асосланган мақолалар билан бир қаторда русча сайтимизда рус тилида савол-жавоблар ҳамда мусулмон дунёси янгиликларини ёритиш хизматлари ҳам фаолият кўрсатади.

back to top