Трамп ва Эрдўғон телефон орқали суҳбатлашишди

Трамп ва Эрдўғон телефон орқали суҳбатлашишди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали суҳбатлашишди. Бу Американинг янги маъмурияти билан Туркия ҳукуматининг ўртасида бўлиб ўтган биринчи мулоқотидир.

Давлат раҳбарларининг мулоқоти 45 дақиқа давом этган ва ижобий кайфиятда бўлиб ўтган. 

Туркия ҳукумати Қўшма Штатлар билан муносабатларини «янгидан» бошлашни режалаштирмоқда ва Трамп маъмурияти Барак Обама даврида йўл қўйилган «хатоларни такрорламаслиги»га умид қилмоқда, дея хабар қилади Daily Sabah газетаси.

back to top