Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ва ўғри қиссаси

БИСМИЛЛАҲ ВАЛ ҲАМДУДИЛЛАҲ ВАСОЛАТУ ВАССАЛАМУ АЛА РОСУЛИЛЛАҲ 

ВА БАЪД:

Мўътазилийлар Халифа Маъмуннинг даврида (ҳижрий иккинчи аср, мелодий саккизинчи аср) ҳукуматнинг бошқарув тизгинини эгаллашиб, бу фурсатдан фойдаланган ҳолда  Аҳли Сунна вал Жамоа уламоларига ўз фитналарини қабул қилдириш учун астойдил киришишган эди. Ўша давр сунний уламоларга жуда қийин бўлди. Қуръонни махлуқ дедириш сиёсати шу даражада авж олди-ки, Маъмун фуқаҳоларни саройига чақириб, улардан Қуръон махлуқ дейишларини талаб қилар, ёнидаги вазирлари ва яқин кишилари мўътазилий бўлганидан    сунний уламоларни “синдириш”га, ўз мақеъларини шу орқали мустаҳкамлашга уринишарди...

Батафсил...

Умайр ибн Ваҳб розияллоҳу анҳу

Осмонда тангадек булут йўқ, Макканинг қуёши тутган жойини жизғанак қилгудек олов пуркаб ётибди. Жазирамадан қочиб,  Каъба соясига беркинса-да,  фарзандининг Бадр кунида душманлари қўлига асир тушгани аламидан ижирғаниб ўтирган Умайр ибн Ваҳбга ҳаётнинг қизиғи қолмагандек эди, гўё. Унинг ёнида Макканинг энг эътиборли ашрофларидан бири Савфон ибн Умайя ҳам Бадрдаги аламли мағлубият учун кимга дардини тўкиб солишни билмай ўтирарди.

Батафсил...

Самарқандга Ислом қандай кириб келган?

Самарқандга Ислом қандай кириб келган?

Мақола муаллифи доктор Ашраф Нажм шундай ёзади: «Айтсам, баъзилар ишонмайди. Лекин бу қисса ҳақиқатда Самарқандда содир бўлган. Уни Ибн Касир, Табарий, Балозурий каби муфассир ва тарихчилар ўз китобларида ёзмасларидан олдин ғайримусулмонлар зикр қилишган.

Батафсил...

“New York Times”: Ислом олами Англияни қандай қутқариб қолган?

“New York Times”: Ислом олами Англияни қандай қутқариб қолган?

Бугунги кунда Британияни Европа иттифоқидан чиқарган “Брексит” референдуми ўзининг миллий ватанпарвар ғоялари асосида Ислом оламини бошқариш иддаоси билан чиқди. Лекин кўпчиликка маълум бўлмаган тарихий воқеалар бор. Англия ўз тарихининг нозик даврида Ислом олами билан мустаҳкам кучли битим тузган ва мана шу иттифоқ бу мамлакатнинг бугунги кунда биз биладиган Британия бўлишига узил-кесил ҳал қилувчи омил бўлган.

Батафсил...

Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирламоқчи бўлганликлари ростми?

Исломнинг 1400 йиллик тарихи даврида бадбахтлар тўрт марта Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг муборак жасадларини қабрларидан ўғирлашга уриниб кўришган.

Батафсил...

Қарз дафтари - ажойиб тарих

Аллоҳ йўлида риёсиз, яширин қилиниши керак бўлган хайр-эҳсонлар ҳақида гапирганимизда шу хусусдаги ҳадис ва ривоятларни келтирамиз. Амалда эса, эшитганларимизни амалга оширишга доим ҳам имкон бўлавермайди. Имкон топилганида ҳам уни яширин, хўжакўрсинга эмас, риёсиз, тўғри ниятда қилиш негадир қийин кечади.

Батафсил...

Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлган масжидлар

ХАЙФ МАСЖИДИ

Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун «Хайф масжиди» деб номланган ушбу ибодатгоҳ Мино тоғининг жанубий ёнбағрида,  кичик жамрага (шайтонга тош отиш ўрни) яқин ерда жойлашган. Ушбу масжид ўрнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан олдинги набийлар намоз ўқишган.

Батафсил...

Афғонистондаги уруш қандай бошланган эди?

Афғонистондаги уруш 10 йил давом этди, собиқ иттифоқ ҳарбийларидан ўн беш мингдан зиёд аскарлар ҳалок бўлди. Афғонлардан эса, турли ҳисобларга қараганда икки миллионга яқин одам ўлдирилган. Буларнинг ҳаммаси сарой тўнтаришлари-ю сирли заҳарлашлардан бошланди.

Батафсил...

Фиръавннинг аёли Осиёнинг тақдири нима бўлган?!

Қуръони каримда зикр қилинишича, у Мусо алайҳиссалом дарёда оқиб келаётган сандиқдан топиб, Фиръавн қасрига олиб боради. Мусо алайҳиссалом туғилган йили Фиръавн бани Исроилдан туғилган барча ўғил болларни ўлдиришга буйруқ берган эди.

Батафсил...

Салоҳиддин Аюбий – жаҳон тарихидаги қаҳрамон

1187 йили мусулмонлар армияси Қуддуси шариф дарвозаларини ишғол қилиш учун ҳужумларини бошладилар. Қўшин бошида, Ислом тарихида энг ёрқин из қолдирган мусулмон ўғлонларидан бири Салоҳиддин турган эди. Рим папаси даъвати билан 88 йил олдин салбчиларга бой берилган муқаддас шаҳар қонли жанглар оқибатида мусулмонлар қўлига қайтиб ўтди. Нега қонли деяпмиз? Чунки қонхўр салбчилар шаҳарни босиб олганида ҳеч қимга шафқат кўрсатмаган эди: на қарилар, на аёллар ва на болаларга. Ўшанда муқаддас шаҳар кўчаларида мусулмонларнинг қони дарё бўлиб оққан эди. Бундай оммавий қотилликларни содир этишга қандайдир бир ҳарбий эҳтиёж йўқ эди, балки қўрқитиб қўйиш учун қилинган мудҳиш бир хунрезлик эди.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш