Шоҳ Сулаймоннинг ҳаёт ҳақидаги мулоҳазалари

Шоҳ Сулаймоннинг ҳаёт ҳақидаги мулоҳазалари

 Шоҳ Сулаймон қуёшнинг чиқишини томоша қилгач, тоғдан пастга тушганидан сўнг, тоғ этагида йиғилганлар унга дедилар - Сен биз учун илҳомланиш манбасисан.

Сўзларинг юракларимизни забт этади. Сенинг донолигинг эса ақлимизни сайқаллайди. Сени тинглаш учун доим интизормиз. Бизга айт: биз киммиз? У табассум қилди ва деди: - Сизлар - борлиқ нурисиз. Сизлар - юлдузларсиз. Сизлар - хақиқат ибодатхонасидирсиз. Ҳар бирингизда бутун коинот мужассам. Ақлингизни юракка жойланг, юрагингиздан сўранг, муҳаббатингиз орқали эшитинг. Яратгувчини тушуна олган нақадар бахтлидир.

—Ҳаётнинг маъноси нима?

—Ҳаёт - бу йўл, мақсад ва мукофотдир. Ҳаёт - бу муҳаббат рақсидир. Сизларнинг тақдирингиз - гуллаб-яшнашдир. Мавжудлик - дунёга буюк мукофотдир. Ҳаётларингиз - коинот тарихидир. Шу сабабдан ҳаёт ҳар қандай назариядан ёқимлироқдир. Ҳаётга байрамдек муносабатда бўлинг, ахир ҳаётнинг ўзи бебаҳодир. Ҳаёт - ҳозирдан иборат. Ҳозирнинг маъноси эса айни дамда мавжудликдир.

—Нега бахтсизлик бизни таъқиб қилади?

—Нимани эксангиз, ўшани ўрасиз. Бахтсизлик - бу сизнинг танловингиз. Фақирлик - инсон кашфиётидир. Алам эса - жохиллик мевасидир. Айблаш билан ўз кучингизни йўқотасиз, хоҳиш билан бахт уруғини экасиз. Уйғонинг, чунки ўзлигини англамаган инсон - фақирдир. Ўзларида Яратганнинг қироллигини топганлар - бошпанисиз эмаслар. Вақтини исроф қилгувчилар камбағалга айланади. Ҳаётингизни лоқайдлик билан ўтказиб юборманг. Оломон сизнинг руҳингизни синдиришига йўл қўйманг. Хеч қачон нафсингизга эрк берманг.

—Бахтсизликни қандай енгиш мумкин?

Ўзингизни айбламанг. Чунки сиз илоҳий яратилгансиз. Таққосламанг ва ажратманг. Борига шукр қилинг. Ҳурсанд бўлинг, чунки ҳурсандчилик мўжиза яратади. Ўзингизни севинг, чунки ўзини севган ўзгаларни  ҳам севади. Қийинчиликлардан чўчиманг, чунки жасурлар роҳат-фароғатда яшайдилар. Шодлигингизда ибодат қилинг, бахтсизлик сизни четлаб ўтади. Аллоҳга дуо қилинг, лекин савдолашманг. Ёдда тутинг - мақтов энг яхши ибодатдир, бахт эса руҳ учун энг яхши озуқадир.

—Бахт томон йўл қандай бўлади?

—Севишга қодирлар - бахтлидирлар, шукр қилувчилар - бахтлидирлар. Хотиржамлар - бахтлидирлар. Ўзларида жаннатни топганлар бахтлидирлар. Ҳурсандлигида ҳадя улашувчилар ва ҳадяларни ҳурсандлик билан қабул қилувчилар бахтлидирлар. Изланувчилар бахтлидирлар. Уйғоқлар бахтли. Яратганнинг сўзини тингловчилар бахтли. Ўз вазифаларини тоймасдан бажарувчилар бахтли. Тавҳидни англаганлар бахтлидирлар. Яратганнинг қудратини ҳис қилганлар бахтилидирлар. Уйғунликда яшовчилар бахтлидирлар. Дунё гўзаллигини англовчилар бахтлидирлар. Ёруғликка интилувчилар бахтлидирлар. Дарёдек оқувчилар бахтлидирлар. Бахтни қабул қилишга тайёрлар бахтлидирлар. Донолар бахтлидирлар. Ўзлигини англаганлар бахтлидирлар. Ҳаётдан миннатдорлар бахтлидирлар. Ижодкорлар бахтлидирлар. Озод инсонлар бахтлидирлар. Кечиримлилар бахтлидирлар.

—Мўл-кўлчиликнинг сири нимада?

—Сизнинг ҳаётингиз Аллоҳ хазинасидаги улкан бойликдир. Аллоҳ эса инсон юрагининг бойлигидир. Ичингиздаги бойлик хеч ҳам тугамайди, атрофингиздаги серобгарчиликнинг эса чегараси йўқ. Дунёдаги бойлик ҳар бир инсон бой бўлиши учун етарлидир. Шунинг учун ҳам, қанчалик кўп берсангиз, шунчалик кўп оласиз. Бахт уйингиз остонасида турибди. Серобчиликка хуш келдинг денг. Барча нарсанинг ҳаёт олтинига айлантиринг. Ўзларида хазина топганлар нақадар бахтли.

—Дунёда қандай яшамоқ керак?

—Ҳаётнинг Ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг, чунки исроф қилинган ҳаёт ғам олиб келади. Ичингизда ҳам, ташингизда ҳам нима бор эканлигини ҳис қилинг. Дунёдаги ғам-андуҳ, юракдаги ғамнинг аксидир. Бахт бу қуёш чиқишидир. Яратганни англаш - нурга қоришиб кетиш демакдир. Билим бериш мингта қуёшнинг чарақлашидир. Ёруғликка интилувчилар нақадар бахтлидирлар.

—Уйғунликка қандай эришилади?

Оддийликда яшанг. Хеч кимга зарар берманг. Хасад қилманг. Шубхалардан йироқ бўлинг, акс-ҳолда улар қувватингизни сўриб олади. Гўзал ишларга ҳаётингизни сарфланг. Танилиш учун эмас, ижод учун Ҳаракат қилинг. Яқинларингизга худди кашфиётлардек муносабатда бўлинг. Ўтмишни унутиб, уни ўзгартиринг. Дунёга янгилик киритинг. Баданингизни муҳаббат билан тўлдиринг. Муҳаббатнинг қуввати бўлинг, зеро муҳаббат барча нарсани жонлантиради. Муҳаббат қаерда бўлса - Аллоҳ ҳам ўша ердадир.

—Ҳаётда мукаммалликка қандай эришилади?

Бахтли инсон кўпчиликни ўзгартира олади. Бахтсизлар қул холида қоладилар, зеро бахт эркинликни ёқтиради. Хақиқатда, бахт эркинлик бор жойдадир. Бахт санъатини англаб етинг. Дунёга кулиб боқинг, у ҳам сизга кулиб боқади. Қарама-қаршиликлардан қутулиб, сиз хукмронга айланасиз.

Ва у барчага бир-бир қараб чиққач, шундай деди: - Лекин сукут сақлаш ҳам сизларга кўп нарса ҳадя этади… Ўзингизни англанг!

Уйғунликда яшанг ва ўзингизни англанг!

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Уч тоғ воқеаси
Юқорига