Янги салбчилар Шом ва Ироқни озод қилиш учун сафарга отланмоқдалар

Бугунги "Исломий давлат" сафига қўшилиш учун ўз уйларидан қочаётган мусулмон ёшларининг оқими кўпайиб бораётган бир вақтда шунга ўхшаш бошқа оқим ҳам кучайиб боряпти. Кўз ўнгимизда Шом ва Ироққа бориб ўзларининг эътиқодлари учун жанг қилмоқчи бўлган насронийлар оқими ҳам кўпайиши кузатилмоқда.

Батафсил...

Ачинарли ҳолат

Ҳозирги кунимизда мусулмон оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқиб, ўрганиб борар эканман, афсус-надомат чекиб, юрак-бағрим ўртанади. Бирин-кетин келаётган хабарлардан, мусулмон оламини ташвишга, ғам-ғуссага тўлдираётган мудхиш ҳодисалардан ҳасратга тўламан. Бир-биридан аянчлироқ, бир-биридан дахшатлироқ хабарлар эса тинимсиз, ҳар куни, ҳар соатда кетма-кет келаверади...

Батафсил...

“Нарсаларни ўз номи билан атанг!”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Известия” газетасининг мухбири Анастасия Кашеварова билан суҳбатда терроризмга қарши кураш, орият кишилари, ҳуқуқнинг сохта ҳимоячилари ва бошқа масалалар ҳақида тўхталиб ўтди. Интервью газетада “Бугунги жангариларни даволаб бўлмайди, уларни йўқ қилиш керак” сарлавҳаси остида эълон қилинган.
Суҳбатдан олинган қуйидаги парчаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Батафсил...

Ўнинчи Халқаро мусулмон форуми иштирокчиларининг қўшма декларацияси

“Замонавий таҳдидлар олдида диннинг вазифаси ва диндорлар масъулияти” номли ўнинчи Халқаро мусулмон форуми иштирокчилари қўшма декларациясининг матни форум доирасида параллел тарзда ўтказилган учта панель сессияларининг якуни бўйича 2014 йил 10 декабрда қабул қилинган.

Батафсил...

Азҳари шарифнинг радикализм ва терроризмга қарши туришининг баёни

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Азҳар шайхи, улуғ имом, устоз, доктор Аҳмад Тоййиб ҳазратлари (Аллоҳ у кишини Ўз ҳифзига олсин):

Муҳтарам меҳмонлар, анжуман қатнашчилари!
Сизларга ва бутун оламга қуйидагиларни баён қиламан.

Батафсил...

Экстремизм ва ғулувга кетишлик: уларнинг манбалари ва исломнинг уларга муносабати

Исломдан, мусулмон ўлкалардан йироқда яшайдиган одамларнинг дилларидаги Исломга бўлган ошнолик ҳар қачон зиёда бўлар экан, ҳар қачон уларнинг ақллари унга кўпроқ юзланар, у ҳақда тааммул қилар, унинг асосий принсипларидан кўпроқ қаноатлана бошлар экан, ушбу диннинг душманларидаги адоват ҳам кучая бошлаши, дилларидаги Исломга бўлган нафрат, кек ва ғазаблари янада авжига чиқиши ҳақиқатдан кишининг назарини ўзига тортадиган ишлардандир.

Батафсил...

Исломнинг ғолиб бўлиши ҳақида хушхабарлар

Эй дўстим! Эй тушкунликдаги биродарим! Ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Чунки эрта бизларникидир. Барча хушхабарлар биз биландир. Бу  машаққатлар эса сизнинг ажру савобингизни орттириб бораверади. Сизнинг вазифангиз амал қилишдир. Ғалаба қозониш сизнинг вазифангиз эмасдир.

Батафсил...

Барилавийлар

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қиёматга қадар бу умматнинг етмиш уч тоифага ажралиб кетиши, уларнинг бари жаҳаннамий бўлиб, фақат биргина жамоа нажот топиши ҳақида хабар бериб кетганлари саҳиҳ тўпламларда ўз тасдиғини топган. Дарҳақиқат, замона охирлаб, ақидалари зиддиятли, такфир балосига мубтало бўлган тоифалар кундан-кун кўпайиб бормоқда. Бир тоифа бошқасини “кофир”, деб эълон қилса, яна бири иккинчисини жони-ю молини ҳалол, деб ўлдиришга рухсат чиқаради. Бу каби фитналарга грифтор бўлган умматнинг бугунги ҳоли ғайри динлар олдида жуда ҳам ачинарли аҳволда экани инкор этиб бўлмас, аччиқ ҳақиқатдир.

Батафсил...

Дунё уламоларининг Бағдодийга очиқ хати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Анбиё ва расулларнинг охиргисига саловот ва саломлар бўлсин!

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
 1. Аср билан қасам. 2. Албатта, инсон зиёндадир. 3. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно.
(Аллоҳ тўғри айтадир. Аср сураси)

Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад ал-Бадрийга ҳамда «Ислом давлати» деб номланган нарсага мансуб бўлган шахсларга ва жангчиларга.

ОЧИҚ ХАТ

Батафсил...

Ироқ ва Шом ислом давлати: хусусиятлар ва мақсадлар

    Аллоҳга ҳамдлар, Аллоҳнинг Расулига, у кишининг оли асҳобларига ҳамда у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Шу нарса аёнки, Ироқ ва Шом ислом давлати (бундан кейин ИШИД) “жангари салафийлик”нинг давомидир. У ал–Қоида  ташкилотидан оқиб чиққан, Алоҳнинг йўлидаги уруш ва Аллоҳнинг шариатини барпо қилиш йўлидаги ҳаракат деб қилган даъволари учун ҳар хил мамлакатлар ва турли диёрлардан келган кўплаб гуруҳлар унга келиб қўшилгандир.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш