Ғарб Исломни енга олмайди

Ҳозирда расм бўлиб қолган сиёсий суҳбатларда таъкидланаётганидек,  Хитой ёки, айниқса, Хиндистонда қандайдир туб юксалиши кечаётганлиги ҳақида хеч қандай далиллар йўқ. Агар Хитойда ижтимоий тенглик ғоялари ҳозирги  сиёсатнинг бир қисми бўлса, кескин табақаланган жамият ҳолатига қайтган Хиндистонда бундай ғоялар умуман йўқ. Хиндистон ғарб учун рақобатдош ҳам, душман ҳам эмас; ғарбга ўзининг душман эмаслигини кўп марта намойиш этган Хитой ҳам ана шундай. АҚШга содиқлигини Хитой бир қатор изчил амаллари билан исботлаган. Хитой бутун дунё учун ишчилари бир коса гуруч эвазига жон деб меҳнат қиладиган устахона бўлиб қолмоқда. Иқтисодий инқироз бошланганда дунёдаги мавжуд таъсир доираларини ўзгартириб юбориш учун имконият бор эди, бироқ, Хитойликлар нафақат дунёга ўз имкониятлари билан пўписа қилмадилар, нафақат ўзларининг «катта ўйин»ларини бошламадилар, балки қалқиб кетган тузумни яна мустаҳкамлаш учун қўлларидан келган бор ҳаракатни қилдилар.

Батафсил...

«Боко ҳаром»га қарши бешта исломий ҳужжат

200дан ошиқ мактаб қизларини ўғирлаган нигериялик  «Боко ҳаром»[1] гуруҳининг расмий номи - «Жамаъату аҳли сунна вал лиддаъавати жиҳод». Бу дегани: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом суннатлари ва жиҳодни даъват қилувчи одамлар” бўлади. Номлари қилаётган ишларига умуман тўғри келмайди.

Батафсил...

«Ҳизбут таҳрир»

Ҳизбут Таҳрир ал-Исломий сиёсий партия бўлиб, у фикрга бош қурол сифатида суянган ҳолда исломий халифаликни қайта тиклашга чақиради. Ундан мусулмон уламоларнинг барчасининг танқидига учраган шаръий ижтиҳодлар содир бўлган.

Батафсил...

Мутъа ва унга тааллуқли нарсалар ҳақида

        Мен бу фаслни “Шиалар наздида аёл” унвони остида ёритмоқликни истадим,  лекин китобларимиздаги ривоятлар Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломга,  Амир ал-Муъминийнга,  Абу Абдуллоҳ ва бошқа имомларга нисбат берилгани учун бу қасдимдан қайтдим.

Батафсил...

Умматнинг ҳолига боқинг...

Ҳозирги мусулмон умматининг ҳолига боқинг. Унинг дунё тараққиётидан, технологиясидан, маърифатидан ортда қолиб келаётгани етмагандай, у янги мустамлакачиларнинг тўрига осонгина  илинмоқда. Дунё зўравонлари мусулмонларни алдаб-сулдаб фитнага мубтало қилишни, бир-бири билан уриштириб, бор бойлигини охирги чақасигача шилиб кетишни қойиллатаётгани ҳам ҳақиқат. Юртида ҳеч вақо қолмаганидан кейин у тирикчилик, бола-чақа деб ўша мустамлакачиларнинг юртига боришга, улар ор қиладиган қора ишларни бажаришга, бир-икки чақа топиш илинжида ҳар қандай хорликка ва хўрликка чидашга мажбур бўлаётганини ҳам инкор қилиш мушкул.

Батафсил...

Зардуштийликка муносабатимиз

Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, "ерли дин"лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: "Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!" демоқчи бўлар эдилар. Бу пухта ишлаб чиқарилган тадбир Ислом душманларининг дунё буйича қўллаб келаётган услуби эканлигини мусулмон оламида яхши биладилар.

Батафсил...

Баҳоийлар кимлар?

Бу ҳаракат аввал «Бобийя» номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, «Баҳоийя» номини олган. Ҳаракат 1844 милодий санадан бошланган. Мазкур ҳаракатга 1829 йили Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб, яъни, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номлаган. Бу ҳодиса 1844 милодий санада рўй берган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яъни, Боб вафот этгунга қадар бу ҳаракат Бобийя номи билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатга Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига «Баҳо» деган лақаб берди. Шу сабабдан, ҳаракат ҳам «Баҳоийя» деб атала бошланди. “Баҳо” лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга «ал-Ақдас» деб ном берди. Китобда ушбу янги дийннинг асосий эътиқодлари баён қилинган. Баҳо Мирзо Ҳусайн 1892 йили вафот этди.

Батафсил...

Оврупа ўрта асрларга қайтмоқчи эмас...

Яқинда менга Ислом билан қўрқитиш (исломофобия) ва иқтисодий танглик ҳақидаги инглизча матнни таржима қилишга беришди. Матн мазмуни мени жиддий ташвишга солди ва Оврупада нималар бўлаётгани билан қизиқиб, у ердаги дўстларимга мурожаат қилдим...
Умумий жавоб шу бўлдики, бундай Ўнг сиёсатчилар ёки мусулмон муҳожирларга қарши овоз берувчи одамлар озчиликни ташкил этади ва улар 2-3 фоиздан ортиқ овоз ололмайди...

Батафсил...

Биродарлик унут бўлди…

Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир.  У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир.  Аллоҳнинг амри ўлароқ мусулмонларга ато этилган неъматдир.  Аллоҳ таоло айтади: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инидирлар». (Ҳужурот, 10); «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар» (Тавба, 71) «Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли-Имрон», 103).

Батафсил...

Ниқобланиш санъати

Информацион технологиялар замонида медиа агитация ва провокация қуролига айланди. Икки томон бир-бирини “узурпатор”, “фашист”, “миллатчи”, “агрессор”, “радикал”, “оккупант”, “террорчи” каби рутбалар билан атаётган бир пайтда оммавий ахборот воситалари уларнинг манфаатларига мос хабарларни тарқатмоқда. Бундай пайтда ким тезкор ва давомий ахборот тарқатса, кимнинг аудиторияси катта бўлса, ўша ғалаба қозонади. Бунда ахборотнинг ҳаққонийлиги кўпам текширилмайди. Муҳими – тезроқ хабарни аудиторияга етказиш. Баъзида ахборот қуролининг жудаям содда, ишончсизлиги, “дешёвка”лиги ҳам оддий аудитория учун бомба вазифасини бажариши мумкин.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш