Қодёния ёки "Аҳмадий"лар ким?

Қодёния фирқаси залолатга кетган фирқалардан ҳисобланади. Кўпчилик уларни билмаганлари боисидан мусулмон, деб ўйлайди. Аслида, ундай эмас. Хўш қодёнийлик нима ўзи? Қодёнийлик 1900 м. санада баъзи мустамлакачи давлатлар режаси ила Ҳиндистон ярим оролида юзага келган бир ҳаракатдир. Бу ҳаракатни юзага чиқаришдан асосий мақсад, Исломдаги фарзлардан бири бўлмиш жиҳодни йўққа чиқариш бўлган.

Батафсил...

Суннат фақат кийим эмас, балки амалдир

Қуръон бизга энг яхши қиёфада Исломга даъват этишга буюради. Бундан келиб чиққан холда, биз жамиятнинг замонавий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, у ёки бу инсонга нисбатан қўллаш мумкин бўлган даъватнинг энг яхши йўлларини ўрганиб чиқишга мажбурмиз.

Батафсил...

Интернет илм манбаими ёки жаҳолат манбаими?

Бугунги кунда Интернетдан билим олиш манбаи, хусусан, дин ўрганиш воситаси сифатида ҳам фаол фойдаланилмоқда. Лекин шу билан бирга, у Ислом динини ҳар хил кўринишларда бузиб, тарғиб этиш воситасига ҳам айланиб қолмоқда.

Батафсил...

Бугунга зарур сабоқ

Мисрлик олим, марҳум Муҳаммад Шаъровий бундай деб ёзган экан:
"Шаръий жазоларни татбиқ этишга иштиёқманд бир ёш йигит билан баҳслашган эдим.
- Исломий давлатда ёш мусулмонлар йиғиладиган дискотека бўлса, уни портлатиб юборса бўладими ёки бўлмайдими? - деб сўрадим ундан.
- Нега бундай қилиб бўлмас экан, албатта, портлатиш жоиздир, - деб жавоб берди у.

Батафсил...

CNN: “Мусулмонлар терроризми хавфи – уйдирмадир”

CNNда «Тадқиқот: америкалик мусулмонлар терроризми хавфи ошириб юборилган», деб номланган мақола нашр қилинди. Шимолий Каролина ва Дюк университети олиб борган тадқиқотларга кўра, “радикаллашган америкалик мусулмонлар хавфи роса ошириб юборилган экан. Шунга қарамай, аксар америкаликлар ултра (ашаддий) ўнгчи исломофоблар тарафидан жон-жаҳдлари билан тарғиб қилинаётган “радикал Ислом”дан қўрқиб яшашда давом этмоқда. Агар кабел телеканалларини томоша қилсангиз, барча террорчилар мусулмон экан деб ўйлай бошлайсиз. Баъзи доираларда “барча мусулмонлар террорчи эмас, лекин барча террорчилар мусулмонлар” деган ғоя ҳақиқатга айланган. Лекин статистик маълумотлар бунинг аксини айтмоқда.

Батафсил...

Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?

Қонунларни кўриб, таъсирларини сезиб бу қонунларни ўрнатган Зотни инкор этиш ақлсизлик эмасми?..
Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларни кездим. Кўрдимки, ер юзидаги барча инсонларнинг диний эътиқодга эҳтиёжлари бор экан. Динни инкор қиладиган, қабул этмайдиган миллатни кўрмадим. Динсизлик ва худосизликни даъво қилганларни жуда кам кўрдим. Эътиқодлиларнинг кўплиги олдида эътиқодсизлар йўқ даражада оз экан. Динлар турли кўринишда бўлса-да, динга ва Худога боғлиқлик бир хил... ҳамма жойда... Узоқ Шарқ, Япония, Ҳиндистонда кучли диндорлик бор экан. Биз энг либерал (хур) деб билган Америкада хам шундай. Хатто улар динларида жуда мутаассиб хам эканлар. Буларнинг бари шуни кўрсатадики, инсон диний хисга ва ишончга мухтож. Ўзимча ўйлайман, миллиардлаб инсоннинг қалбига бу муштарак хис қаердан келди? Албатта, яратилишдан мавжуд бу ҳис Яратувчи инсонларга бахш этган олий туйғудир. Агар бу хрс яратилишдан бўлмай, кейин ўрганиб, касб қилиб топилган бўлса, шунча кўп одамда бўлармиди? Шунчалик кенг ёйилар ва қабул қилинармиди?

Батафсил...

“Озодлик”нинг бичилган кўр қуллари

Бугунги кунимизда энг катта залолат даҳрийлик эмас, яъни ҳозир ҳақиқий даҳрийлар қолмаган. Аксар одамлар агностицизм деган нарсага эргашади: улар Худога ишонишини айтишади, бироқ У ким ва У биздан нимани исташини билишмайди. Аллоҳнинг фарзларини бажариш ва қайтарган нарсаларидан сақланишни эркинликни чегаралаш дея тушунтиришга уринишмоқда. Илмий майдонда ДНК ва КАТТА ПОРТЛАШ назариялари юзага чиқгач ва бу назариялар инкор қилиб бўлмайдиган асосларни олға сургач атеистларнинг классик қарашлари саробга айланиб қолди. Энди ўша даҳрийлар тиизмни маъқуллашмоқда. Энг кучли ИРОДА соҳиби бору, лекин У бизнинг ишимизга аралашмаслиги керак, дейишмоқда. Аслида эса тартиб интизомли ҳаётдан бош тортиш учунгина шундай эътиқодни танлашмоқда. Улар ўз ҳаётларини ибодатлар билан "қийнамаслик", қайтариқлар билан эса “чегараламаслик” лозим дея шаллақилик қилишмоқда ва айнан шуни озодлик деб тушунишмоқда, бошқаларга ҳам тушунтиришга уринишмоқда.  Аслида бугунги кунимизнинг энг катта адашуви айнан шудир. Яъни, қалбнинг энг ичкари тубидан Аллоҳга ишониб, лекин Унинг буйруқ ва қайтариқларига амал қилмаса ҳам бўлаверади, деб ишониш. Бу билан эса ўз қўллари билан “Озодлик” илоҳини барпо қилиб, унинг қулига айланиш юзага чиқмоқда. Мутлоқ озодлик эса мутлоқ аҳмоқликдир!

Батафсил...

Кўпиксимон уммат

Охирги асрларда уммат дучор бўлган вайроналик ва чорасизлик ҳолати Қуръон ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида башорат қилингандир. Ва бу башоратлар ажабланарли тарзда ҳар бир авлод ва ҳалқларга тушунарли бўлган атрофдаги табиатдан мисоллар келтириш орқали ифодаланган. Ва илм-фан ривожланган сари биз бу мисолларни қанчалик яхшироқ идрок этар эканмиз, кўз олдимизда бугунги ҳолатимизнинг даҳшатли манзараси шунчалик равшан намоён бўлади.

Батафсил...

Россияни Ислом мамлакатига айлантириш

Бугунги кунда аҳолисининг 99% ни мусулмонлар ташкил этадиган Индонезия, Малайзия каби давлатларга Ислом дини гўзал хулқ ва омонатдорликнинг асл намунасини кўрсатган мусулмон савдогарлар орқали кириб борган. Ислом динига одамларни киргизиш мажбурий тарзда бўлмаслиги Қуръони каримда очиқ суратда айтилган. Бу Аллоҳ таолонинг адолати бўлиб, бошқа ҳар қандай мантиқ бу каби ҳақиқатни топа олмайди.
Қуйида таржима қилинган мақола муаллифи Ислом динига мансуб бўлмаган шахс бўлсада, унинг моддий (материалистик) қарашларида Исломнинг тарқалиши унинг мустаҳкам асосларга боғлиқ эканлигини эътироф қилади. Турли миллат вакилларининг мусулмончиликни қабул қилиш жараёни сиёсий бошқарувлар натижаси деган фикрни қўллайди. Лекин бу унинг шахсий фикри бўлиши билан бирга, Ислом динининг урушга асосланмаганлиги, балки ҳар қандай миллат ўз муаммосининг ечимини Исломда кўраётганини тан олади. Мақоладаги қарашлар статистикалар билан уйғунлашиб, ортодоксал Исломнинг келажакда ҳеч қандай урушсиз дунёда катта нуфузга эга бўлишини кўрсатади. Мақола билан танишиб чиқиш фойдадан холи эмас.

Батафсил...

Европа Яқин Шарққа ёрдам бера оладими?

Яқин Шарқ минтақаси биринчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган араб давлатчилиги тарихида буюк ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Сўнги йилларда бутун минтақа бўйлаб қатор инқилоблар рўй берди,  ҳукуматлар алмашди. Кўп сонли одамлар кўчаларга чиқиб, намойишлар уюштирмоқда. Тирикчилик учун шароит яратилиши, сиёсий зўравонлик ва порахўрликларга барҳам берилишини, инсон ҳуқуқи, қадри-қиммати ҳурмат қилинишини ҳамда мамлакат бошқарувида иштирок этишларини талаб қила бошлашди.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш