Мурожат (Юсуф Қаразовий)

Катта уламоларимиздан фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Чеченистон уламолари кенгаши раиси, фазилатли шайх Аҳмад хожа Қодиров, ва Форс кўрфазидаги Чеченистон мусулмонлар диний идораси вакили, Турку Довудовлар менинг зиёратимга келиб, Чеченистон халқига насиҳат сўзларни айтиб, кўрсатма беришимни сўрашди.

Батафсил...

"Ибн Таймийянинг Моридийн фатвоси бу асрга салоҳиятли эмас"

Зеро бу фатвони эътиқод эркинлиги ва маданий ҳуқуқлар ҳурмат қилинадиган асримизда татбиқ этиш мумкин эмас. Ўзларини “исломий” деб атайдиган баъзи жамоалар ушбу фатвони далил қилиб қотиллик каби амалларини оқламоқдалар. Туркиянинг жануби-шарқидаги "Моридийн" деган жойда ўтказилган конференция сўнгида уламолар қуйидагиларни эълон қилдилар:
Еттинчи ва саккизинчи ҳижрий асрларда яшаб ўтган фақиҳ Ибн Таймийянинг фатвосини бугунги кунда татбиқ қилиб, зўравонликни оқлаш ҳамда мусулмонларни "Дорул ислом" ва "Дорул ҳарб" оламига ажратишга ўрин йўқ.

Батафсил...

Ҳизбнинг баъзи даъволарига раддия

Уларнинг мақтов гаплари эса Ҳизбут Таҳрирдан бошқа ҳеч ким исломни тўғри билмайди, ҳеч ким дин учун қайғурмайди, ҳеч ким ислом давлати тузишни ўйламайди ва ҳоказолардан иборат эканини ҳамма яхши билади.

Батафсил...

Қодёния (Аҳмадий)

Қодёнийлик 1900 м. санада баъзи мустамлакачи давлатлар режаси ила Ҳиндистон ярим оролида юзага келган бир ҳаракатдир. Бу ҳаракатни юзага чиқаришдан асосий мақсад, Исломдаги фарзлардан бири бўлмиш жиҳодни йўққа чиқариш бўлган. Бу ҳаракат, унга йўлбошчиликка танланган шахснинг лақаби ила номланади. Бу ҳаракатга 1839 м. санада Панжобнинг Қодёний қишлоғида дунёга келган Мирза Ғулом Аҳмад Қодёний бошчилик қилган. Унинг ота-боболари ҳам мустамлакачиларга сидқидилдан хизмат қилиш билан машҳур бўлганлар.

Батафсил...

Салафи солиҳ ғулув ҳақида

Ўрни келганда айтиб ўтиш лозимки, диндаги ғулув кўп ҳолларда диний саводнинг етарли эмаслиги билан боғликдир. Аммо диний билимлардан анчагина бохабар одамларнинг ҳам баъзан ғулувга кетиб қолишлари, назаримизда, улуғ Аллоҳнинг синови, Аллоҳ изн берган шайтоннинг васвасаси оқибатидир. Имом Шотибий тўғри динни саҳобаларнинг тушунчасидан ва уларнинг диний таълимотларни кундалик ҳаётларига қандай татбиқ қилишларидан ўрганишга чақиради. Чунки, дин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали уларга бевосита етказилган. Демак, уларга эргашиш шунчаки бир чақириқ эмас, балки бу энг тўғри йўлдир...

Батафсил...

”Ижтиҳод эшиги ёпилганми?”

Аммо халифа ёки султоннинг журъат қилиб чиқарган умумий фармон ёки қарорини ва унга мусулмонлар оммаси амал қилганини кўрмайди. Айниқса бир подшо ҳукмрон бўлмаган ислом диёрларида, фатво ёки ижтиҳодда кўрган анархия олдида эҳтиёт учун ушбу фикрни лозим топган баъзи ўлкаларнинг волий ёки ҳокимларини топиш мумкин. Улар қодир бўлган ва бўлмаганлардан ҳам шариат ҳукмларини ҳимоя қилиш учун уни даъво қилиб чиққанлар олдида эшикни ёпган. Ушбу сабабларга кўра бу фикрни айтган баъзи олимларни ҳам топиш мумкин”. Сўнгра у киши яна шундай дейди: ”Ижтиҳоднинг ёпилиши ва тўхташи умумий тарзда юз берган иш эмас. Лекин у эътиборнинг сусайиши билан сусайиб борган. Ислом оламида ёки унинг бирор бир ўлкасида ижтиҳод эшигини ёпиш учун уламолар ижмоъ қилган эмас... Бу нарса юз берган эмас. Бу борада расулуллоҳ (с.а.в)нинг икки саҳиҳ китобида келган ҳадислари бор: ”Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалардан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, лекин илмни олимларни олишлик билан олиб қўяди. Ҳатто олимлар қолмай одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб оладилар ва улардан сўрайдилар. Улар илмсиз фатво берадилар. Бас, ўзлари ҳам адашадилар ва (бошқаларни ҳам) адаштирадилар” (Тантовий. «Ал-ижтиҳад фил аҳкам аш-шаръийя», 104-бет, Абдулмунъим ан Намрнинг «Ал ижтиҳод» китобидан иқтибос)

Батафсил...

«Cалафий»ларнинг адашуви...

Бу оқимнинг бошқалардан ажралиб турувчи жиҳати шуки, улар солиҳ салафларимизнинг мазҳабларини инкор қиладилар. Улар машҳур солиҳ салафларнинг (солиҳ аждодларимизнинг) ҳақ мазҳабини инкор қиладилар, бироқ шунга қарамай жоҳил ва беғам мусулмонларни уламо ва фуқаҳоларни «яхши кўрамиз», уларни ниҳоятда «ҳурмат қиламиз» деб алдашга уринадилар. Авом халқ эса жоҳил. Уларда ҳақни ботилдан ажратишга илм йўқ. Салафийлар ўзларининг даъволарини (бузиб кўрсатаётган далилларини) тасдиқлаш учун фақиҳларнинг фикрларидан танлаб-танлаб, ўзларига тўғри келадиган, «керакли» жойларини ҳужжат қилиб оладилар. Авом халқда эса бу ҳужжат-далилларни текшириб кўриш, мазкур фикрларни тўлиқ англаб етиш имконияти йўқ. Келинг, ана шундай алдовлардан бир намунани кўриб чиқамиз.

Батафсил...

Салафийман деб юрганлар учун Жазоирда келажак йўқ

Исломий хайрия уюшмаси раиси, жазоирлик даъватчи Шамсиддин Бурубий жаноблари билан www.islamonline.net сайтида ўтказилган бевосита мулоқотни сиз азизларга ўзбек тилида таржима қилмоқдамиз. Шайх Шамсиддин Бурубий жазоирлик таниқли даъватчи, Исломий хайрия уюшмасининг собиқ раиси, Жазоирдаги салафий оқими хусусида гапириб, ана ўша салафий оқими Британия махсус хизмати маҳсули бўлиб, кейинчалик Америка махсус хизматига “Исломий уйғониш”га зарба бериш мақсадида топширилган.
Шайх жаноблари www.islamonline.net сайтига жавоб бера туриб, илмий салафийлар билан жиҳодий салафийлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Жазоир халқи ва армияси террор устидан ғалаба қозониб, Жазоирда салафийлик давлати қуриш маҳол бўлиб қолганидан кейин илмийлари ҳам зўравонлик ва террорни қоралай бошлашди. Шундан келиб чиқиб, Жазоирда бу оқим учун келажак йўқ, деб таъкидлаб айта оламан.

Батафсил...

Шайх Албонийнинг эътирозларига жавоб...

Сиз шайх Албонийнинг бу эътирозларини қандай изоҳлайсиз? Сиз ўз китобингизни ёзишда нималарга асослангансиз?

Жавоб: Биринчидан: Мени мўътадил йўлга ҳидоят қилиб, ҳар хил ғулувлардан сақлаган Парвардигоримга ҳамду сано айтаман. «Исломда ҳалол ва ҳаром» номли китобимнинг биринчи сўзбошисида бу ҳақда батафсилроқ ёзганман.
Бир қарашда, Исломда ҳалол ва ҳаром мавзуси унчалик қийин эмасдек туюлиши мумкин, бироқ аслида бу ғоятда қийин мавзудир. Ҳеч қачон – аввал ҳам, ҳозир ҳам – бундай таҳлил қилинмаган эди. Бу масалалар азалдан Ислом фиқҳига доир асарларда, шунингдек, Қуръони Карим тафсирларида ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари тўпламларида ўрганилар эди.
Мазкур мавзу муаллифдан дастлабки уламолар ўртасида ихтилофга сабаб бўлган масалаларни ҳам, бугунги уламолар ўртасида ҳар хил қарашларга сабаб бўлаётган масалаларни ҳам чуқур ўрганишни тақозо этади.
Бинобарин, бизни қизиқтираётган масалалар бўйича бир фикрни бошқасидан афзал кўриш учун буюк сабр қилмоғимиз ва қўлимиздаги манбаларни батафсил таҳлил қилиб чиқиш зарур бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, ҳақиқатни аниқламоқчи бўлган тадқиқотчи олим Аллоҳга чуқур иймон келтирган киши бўлиши лозим.

Батафсил...

Туркиянинг тариқат харитаси

Бундай жамоатларнинг кўпчилиги ўз илдизининг жуда қадимий тарихга бориб тақалишини даъво қиладилар. Улар тез-тез ўзаро бўлиниб турадилар, ораларида эса турли баҳс-мунозаралар кузатилади. Аксар ҳолатларда улар бир-бирларининг масжидларига боришмайди, бир-бирларини тан олишмайди. Тариқатларнинг аксарияти ўз вақфларидан тушган жамғарма воситасида ҳаракат қилади, бироқ холдинг шаклида фаолият кўрсатувчи баъзи тариқатлар ҳам учрайди.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш