Исломда ҳеч қачон терроризм деган тушунча бўлмаган

Исломда ҳеч қачон терроризм деган тушунча бўлмаган

 Париждаги воқеалар бугун дунёдаги сиёсий бебошлик ва тартибсизликларнинг натижасидир. Америка, Британия, Франция ва Россиялар сўнгги ўн йиллар ичида бир нечта урушларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди, оқибат юз минглаб тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди, миллионлари ўзлари яшаб турган ватанларини ташлаб, қочишга мажбур бўлишди.

 Ағдарилган маҳалий ҳукмрон режимларга мансуб мамлакатларнинг аксар мусулмонларнинг юрти эди ва уларнинг фақат 10-20 фоизи насронийлар эди. Буларнинг деярли барчаси жаҳон бозорига йирик нефт етказиб берувчилар эди. Ўн миллионлаб одамлар нон топиб ейиш имкониятидан маҳрум бўлди. Афғонистон мисолида айтадиган бўлсак, бутун бошли бир авлод уруш ҳолатида вояга етди.

Бугунги кунда йирик мамлакатлар нефт (ва бошқа) ресурслар устидан назорат қилиш учун рақобатлашмоқда. Ўз мақсадлариа етиш йўлида эса, террорчи гуруҳларни ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда, бироқ алал-оқибат улар назоратдан чиқиб кетмоқда. Буларнинг ҳаммаси жиддий тартибсизликдир, хатто энг янги замонавий технологиялар ҳам тартиб ўрнатишга қодир эмас. Йирик давлатлардаги аксар террор амалиётларининг орқасида ҳам мазкур мамлакатга рақиб бўлган бошқа бир йирик мамлакат турган бўлади. Ахборот уруши ҳам авжида, баъзан террор амалиёти ҳали содир қилинмасдан туриб, Ислом динига айб қўйилган бўлади, сўнг нафсларига қул бўлган ОАВлари Исломга қарши хуружларини бошлайдилар.

Ислом тамаддуни ва маданиятида ҳеч қачон оммавий қотилликлар, ўзини ўзи портлатиш каби терроризм тушунчалари бўлмаган. Буларнинг ҳаммаси жиноятдир...

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

Юқорига