Бир қизнинг холис эътирофи

Бир қизнинг холис эътирофи

Етти, йўқ, саккиз йил олдин Исломга келган эдим. Аввалида жуда кўп ёруғлик бор эди. Уларнинг ҳаммаси дарҳол йўқ бўлгани йўқ. Ўшанда ухувват,  биродарчилик ва бирдамлик руҳини ҳис қилган эдик, тоғнинг энг чўққисида эдик, майин шамол эсиб турарди ва ҳаммаси, албатта, яхши бўлишига қаттиқ ишонар эдик.

Бизга ким ва қачон бомба ташлаб, бирдамлигимизни парчалаб ташлаганини билмайман. Бироқ кўп вақтлар ўтиб, қачонлардир бошқаларга қараб отган ўзимизнинг бомбамиз ўзимизга бумеранг бўлиб қайтганини билиб, тушундим.
Ўшанда бизга ўзимиз устимизда ишлашимиз ўрнига бошқаларнинг устидан кўпроқ ишлаш чиройлик бўлиб кўринган бўлса керак. Насиҳат танбеҳларга айланди, танбеҳлар эса такфирга, такфир эса барчани ва ҳар бир нарсани ёмонлашга айланди.
Озгина бўлса ҳам ўзгача фикрлайдиганлардан ташқари, биз қўштирноқ ичига олган уламолару толиби илмлар ва бошқа бизга ўхшамаганларнинг ҳамма-ҳамммаси ғилдирак тагида қолиб кетди.
Бизни эшикдан таклиф қилишмаса ҳам, ўзимиз деразалардан ошиб кирдик. Биз динни одамларга эмас, балки ўзимизга ўзимиз сўзлар, бошқалар учун очилишни истамас эдик.
Биз жар тубида ётган бошқаларни томоша қилиш учун жарликка ўзимиз яқин келибмиз, ҳатто жарга қулаганимизни ҳам сезмай қолибмиз. Шиддат билан жарга йиқилиб, ўзимиз учун азиз бўлганларни ҳам йўқотдик. Йиқилишда юзимиз, шаънимиз ва барча-барчасини йўқотдик, қаттиқ зарбаларга дучор бўлдик.
Ўзимизга келишимиз жуда оғир бўлди.
Қаранг, бундан дарс олиш ўрнига жарнинг энг тубида ётсак ҳам бир-биримизни тепиб, лаънатлаб ётибмиз. Баъзиларимиз тепадагиларнинг бу ҳолатга эътибор қилмаётгани ва улар ҳам тубанликка тушиб бизга ёрдам бермаётгани, бошқа баъзиларимиз тепадаги ахмоқлар тепага лойиқ эмас ва улар биз эришган барча нарсаларни йўқотмоқчи, дея нолимоқда. Биз дин соҳасида ҳеч нарсага эришганимиз йўқ, эришганимиз ўзимизга-ўзимиз муаммоларни келтирганимиз бўлди, ҳалос.
Одамлар ўлиб кетади, бироқ уларнинг даъватлари қолади. Биздан-чи, ихтилоф ва фитналардан бошқа нима қолди? Нечтасига Қуръонни ўргатдик, ўзимиз-чи, ўзимиз ундан ўргандикми? Нечтасига тавҳидни ўргатдик, баъзи ўзимизга “керакли” жойлардан бошқа яна нимани ўргатдик? Бошимизга тушган барча бало ва мусибатлар ўзимиздан, бу ибора ҳар қайсимизнинг пешоналаримизга ҳам ёзиб қўйилади, ҳали...
Бу ачинарли ва қайғули ҳодисадир. Ғаразли манфаат ва шахсий фикрга эга бўлган ҳолда орзулар нимага олиб келиши ҳақидаги қайғули ибратдир.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Юқорига