28.01 - Ҳиндистондаги исломий ташкилотлардан бири камбағалларга қишки кийим тарқатди
- Written by Administrator
«Ниа Карван» исломий хайрия жамғармаси Ҳиндистон пойтахи Деҳли шаҳрида кўча-куйда яшаб юрадиган камбағаллларга қишки иссиқ кийимлар тарқатди. «Кўчаларда яшаб юрадиган камбағалларга ҳукумат томонидан етарли эътибор қаратилмаётгани сабабли, биз 150 нафар камбағалларга қишки кийимлар тарқатдик. Биз ўзимизга эътибор қаратганимиз каби, камбағалларга ҳам эътибор қаратишимиз лозим», дейди ташкилот раиси Муҳаммад Афтаб Фозил. Муҳаммад Афтаб бошқаларни ҳам шу каби хайрли ишларда иштирок этишга чақирди.
«Ниа Карван» хайрия жамғармаси минтақада яшайдиган камбағаллар ҳолидан доимо хабар олиб туради ва уларга ўз ёрдамини аямайди.







