01. 02 - Карикатурали китоблар чоп этган нашриёт ёпилди
- Written by Administrator
Ҳиндистонда карикатура чизиб, ундаги суратни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбат берилган суратли китобларни чоп қилган нашриёт ёпиб қўйилди.
Жорий йилнинг 29 январь куни Ҳиндистон полицияси томонидан Ҳайдарободдаги «Bndelh induizm» нашриётининг фаолият тўхтатилди. Бунга сабаб нашриёт чоп этган диний мазмундаги китобнинг муқовасидир. Муқовада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мазах қилиб чизилган карикатура тасвирланган.
Эндиликда «Bndelh induizm» нашриётининг фаолиятига батамом нуқта қўйилди, чоп этилган китобнинг барча нусхалари полиция томонидан мусодара қилиниб, ёқиб юборилди, нашриёт раҳбари ва ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.







