Яна бир мусулмон ҳажга велосипедда отланди

Яна бир мусулмон ҳажга велосипедда отланди

Кўплаб марокашликлар сингари унинг ҳам исми Муҳаммад. Фамилияси камроқ учрайди, ўзига хос – Рубуҳат (таржимаси «қозониш»). Ва, албатта, Муҳаммад Рубуҳат тинчлик учун курашиш ва ғалаба қозонишни истайди. Ҳатто сафарини ҳам «тинчлик учун саёҳат» деб номлади.

Read more...

Нуфузли университет Рамазон туфайли иш тартибини ўзгартиради

Нуфузли университет Рамазон туфайли иш тартибини ўзгартиради

АҚШнинг энг кекса ва энг нуфузли таълим масканларидан бири – Принстон университети бу йил мусулмон талабаларга ён босиб, уларга муборак Рамазон ойининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган жадвал асосида имтиҳонлардан ўтиш олиш имконини яратиб берди. АҚШда Рамазон ойи 16 май куни бошланиши кутилмоқда ва шу куни стандарт жадвалга кўра синовлар бошланади.

Read more...

Исломий байрамда Абу Дабидаги паркинглар текин бўлади

Исломий байрамда Абу Дабидаги паркинглар текин бўлади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) пойтахти Абу Дабидаги ҳамма автомобил тўхташ жойлари – паркинглар 14 апрел, шанба куни Ал Исро ва Ал Мерож кечаси муносабати билан текин бўлади.
15 апрел кундузги соат 12 дан паркинглар одатдагидек пуллик бўлади.

Read more...

Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида илк масжид қурилади

Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида илк масжид қурилади

Ғарбий Ороллар номи билан яхши танилган Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида биринчи масжид жорий йилнинг ёз фаслида фаолият бошлайди.
Масжид лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган 50.000 фунт стерлинг пулни йиғиш учун онлайн тарзда кампания бошланганидан бир неча кун ўтиб 55.000 фунт стерлинг йиғилди.

Read more...

Малайзия Ал-Қуръон университетида малакали мутахассислар тайёрламоқчи

Малайзия Ал-Қуръон университетида малакали мутахассислар тайёрламоқчи

Малайзия парламентидаги ҳукмрон Barisan Nasional (BN - Халқ жабҳаси) партияси Ал-Қуръон университети ташкил этиш орқали нафақат Қуръонни ёд олган ҳофизларни балки бошқа соҳаларни ҳам ўзлаштирган мутахассислар етиштиришни кўзламоқда.

Read more...

Лондонда насроний аёл Британия мусулмонлари ҳаётини фотосуратлар орқали очиб беряпти

Лондонда насроний аёл Британия мусулмонлари ҳаётини фотосуратлар орқали очиб беряпти

Исломга алоқаси бўлмаган лондонлик фаол аёл Instagram да махсус лойиҳани бошлади, унда қатор фотосуратлар серияси орқали Буюк Британияда яшаётган мусулмонлар ҳаётидан ҳикоя қилмоқда.
Шарлотта Бибби Британияда мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабатга қарши тузилган жамоатчилик ҳаракатига аъзо. 2017 йили 25 яшар қиз Instagram  ижтимоий тармоғади «Мусулмонларнинг қайтиши» (Reclaiming Muslim) номли лойиҳани бошлади.

Read more...

Малика Анна масжиди очилади

Малика Анна масжиди очилади

Америка шаҳарларида Малика Анна номи билан аталувчи христианликнинг турли йўналишлари черковлари мавжуд, аммо бу ном остида бирорта ҳам масжид мавжуд эмас эди.
Эндиликда, бу ерда ташкил этилган “Малика Анна ислом жамияти” томонидан бу ном остидаги масжид очилади. Ибодат қилиш учун очиладиган ушбу бинони мазкур мусулмон жамияти шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган банкнинг эски биносини танлади.

Read more...

Туркия: Қуръоннинг муфассал тафсирини олимлар билан ёзишга тайёргарлик бошланди

Туркия: Қуръоннинг муфассал тафсирини олимлар билан ёзишга тайёргарлик бошланди

Туркияда муқаддас Қуръони Каримнинг янги тафсирини ёзишда иштирок этадиган олимлар рўйхати тузилмоқда.
Дейлисабоҳ нашри хабарига кўра, Давлатга қарашли Дин ишлари бўйича идора раҳбари профессор Али Эрбош Қуръони Каримнинг муфассал тафсирини “турли соҳа мутахассислари” ёрдамида ёзиш ҳаракати бошланганини маълум қилган.

Read more...

Эрдўғон: «Усмонлилар тили мактабларда ўқитилиши керак»

Эрдўғон: «Усмонлилар тили мактабларда ўқитилиши керак»

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон яна бир бор мактабларда усмонли туркчасини ўқитиш лозимлигини таъкидлади ва илк республика давридаги «тил инқилобини» қоралади.
«Бу замонавий тарихдаги энг катта муаммолардан биридир, яъни тилимиз сиёсий баҳслар қуролига айланди. «Тил инқилоби» даврида турк тилига ёқимсиз, зерикарли ва жонсиз сўзлар ҳужуми юзага келди. Миллатимизнинг ўз қадимий маданияти билан алоқалари заифлашди», деди Эрдўғон 15 март куни Анқарадаги президентлик мажмуасида ўқувчиларни тақдирлаш маросимида.

Read more...

Японияда Исломнинг ривожланиши

Японияда Исломнинг ривожланиши

Мусулмон манбаларида Япония ҳақида илк ва қисқа маълумотлар Х асрдан бошлаб учрайди. Хариташунос Абдуллоҳ ибн Хордабек (820–912/913) ўзининг «Йўллар ва юртлар харитаси» китобида Хитой шарқидаги ерлар ҳақида айтиб ўтиб, уларни қуйидагича ифодалайди: «Бу ерлар олтинга бой, одамлари итлар ва маймунлар учун олтиндан камарлар, олтин иплардан тунукалар ясайдилар», «Бу юртдан олтин ва қора дарахт эскпорт қилинади». Айрим мутахассислар (Ж.Седерс, И.Бёрд) ушбу ёзувларни Япония ҳақида араб манбаларида учрайдиган илк маълумотлар деб ҳисоблашади. Лекин ҳозирча бу аниқ исбот ва далилга эга гап эмас.

Read more...
Subscribe to this RSS feed