Қуддуси шарифнинг бой берилиши

5 июн 12:48 да исроилликларнинг тўрт қирувчи учоғи иорданияликларга тегишли Муфрак ҳарбий истеҳкомига қараб учиб кела бошлади. Мақсадлари мамлакатнинг кичкина ҳаво-ҳарбий флотига зарба бериб, уни йўқ қилиш эди. Бундан бироз аввал эса Миср ҳаво-ҳарбий кучлари яксон қилинган эди. Урдун ҳаво кучларининг раҳбарлари тайёрланаётган ҳужумни қайтариш вазифасини Урдун ҳаво кучларида муваққат маслаҳатчи Покистон авиацияси капитани Сайфул Азамга топширади. Урдунлик учувчилар билан бирга Сайфул Азам душман учоқлари билан ҳаво жангига тушади. Штурвалда исроиллик учувчи Болеҳ бўлган Mystére қирувчи учоғини уриб туширади, ҳамда бошқа бир учоққа шикаст етказади ва у учоқ Исроил ҳудудига қулаб тушади. 

Read more...

“Муҳташам юз йил”

1923 йил. Ислом халифалигининг охириси бўлмиш Усмонийлар давлатининг ағдарилиш йили. Насроний Европа Ислом ва Ислом халифалиги устидан қозонган ушбу ғалабасини ўзига хос янги услуб билан нишонлашга қарор қилди. Халифаликнинг пойтахти бўлмиш Анқара шаҳрида Европа гўзаллик маликасини танлаш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада иштирок этувчилар орасида мамлакат тарихида илк бор туркиялик қиз Каримон Холис ҳам бор эди. У саҳнада чўмилиш либосида ўзининг зийнатларини намойиш қилди. Мусобақа ҳакамлар ҳайъати раисининг ўшанда айтган сўзлари Усмонийлар давлатига нисбатан европаликларнинг қалбидаги нафрат ва уларнинг давлати ағдарилганидан нақадар хурсанд эканлигига далолат қилади:

Read more...
Subscribe to this RSS feed