Малика Анна масжиди очилади

Малика Анна масжиди очилади

Америка шаҳарларида Малика Анна номи билан аталувчи христианликнинг турли йўналишлари черковлари мавжуд, аммо бу ном остида бирорта ҳам масжид мавжуд эмас эди.
Эндиликда, бу ерда ташкил этилган “Малика Анна ислом жамияти” томонидан бу ном остидаги масжид очилади. Ибодат қилиш учун очиладиган ушбу бинони мазкур мусулмон жамияти шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган банкнинг эски биносини танлади.

«Бу ер бизнинг намозхонларимиз учун марказда жойлашган ер ҳисобланади», - дейди мусулмон ташкилотининг президенти ва маҳаллий имом Брайант Митчелл, дея хабар берилмоқда Delmarva Now.
Аввалига Малика Анна жамияти мусулмонлари Мэриленд университети ибодатхонасида тўпланишарди, аммо 2011 йилга келиб жамиятнинг аъзолари сони кўпайиб, бинога сиғмай қолади, шунда янги масжид қуришга қарор қилинади. Кейинчалик эса масжиднинг қурилишидаги тартибга солувчи қурилиш нормаларининг оғирлигини ҳисобга олган жамият тайёр бинони сотиб олишга қарор қилади.
Банк биноси мусулмонлар томонидан хайр – эҳсон эвазига 100 000 долларга сотиб олинган. Айни пайтда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва бино ибодат қилинадиган бинога айлантирилмоқда.
35 ёшида исломни қабул қилган имом Митчеллнинг сўзларига қараганда, масжидга жуда яқин масофада қарийб 200 та мусулмон оилалари истиқомат қилишади, бундан ташқари Мэриленд университетида таҳсил олаётган хорижий талабалар ибодат қилишга келишади.

back to top