Лондонда насроний аёл Британия мусулмонлари ҳаётини фотосуратлар орқали очиб беряпти

Лондонда насроний аёл Британия мусулмонлари ҳаётини фотосуратлар орқали очиб беряпти

Исломга алоқаси бўлмаган лондонлик фаол аёл Instagram да махсус лойиҳани бошлади, унда қатор фотосуратлар серияси орқали Буюк Британияда яшаётган мусулмонлар ҳаётидан ҳикоя қилмоқда.
Шарлотта Бибби Британияда мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабатга қарши тузилган жамоатчилик ҳаракатига аъзо. 2017 йили 25 яшар қиз Instagram  ижтимоий тармоғади «Мусулмонларнинг қайтиши» (Reclaiming Muslim) номли лойиҳани бошлади.

У мусулмон британияликлар ҳақида жамиятда мавжуд стереотипларни синдиришга ёрдам бериш мақсадини кўзлайди. Лойиҳани бошлашда анча қийналди, чунки унинг биргина муслима дугонаси бор эди, холос. У масжидларга борди, лекин инсонлар суратга тушиш ва ўзлари ҳақида маълумот беришни истамасдилар.
2017 йил Вестмистер кўприги олдида рўй берган террорчилик хуружидан сўнг Моҳира Миа лойиҳада иштирок этишга рози бўлган илк муслималардан бўлди. Ўшанда террорчи Холид Масъуд беш кишини ўлдирганди.
«Мен Масъудни қоралайман, аммо мен ҳужум қилган ва одам ўлдирган ҳар қандай инсонни қоралайман», деган эди у.
Ўтган бир йил давомида Лондонда содир бўлган тўртта террорчилик ҳужуми мусулмонларга нисбатан жиноятлар сонини 50 фоизга оширди. Исломофобларнинг ҳужумларга қарамай, Буюк Британия мусулмонлар учун дунёдаги энг яхши жой, деб ҳисоблайди лойиҳа иштирокчиси Фархон Хон.
Бибби ўз лойиҳасида иштирокчиларнинг бари мусулмон бўлгани билан, уларнинг фикрлаши турлича эканини кўрсатган. «Дунёда 2 миллиард мусулмон бор, уларнинг бари турлича» дейди у.
Бибби ўз лойиҳаси моҳиятини қуйидагича тушунтиради: тармоқда муштарийлар мусулмонларнинг суратларини кўрадилар, фикрларини ўқийдилар ва уларга қарашларини ўзгартирадилар. Instagram бунинг учун жуда яхши жой. Ижтимоий тармоқда фаол бўлгани учун Биббининг муштарийлари тез орада унинг мусулмон оиласида туғилмаганини ҳам билиб олдилар ва ҳайрон қолдилар. Уни танқид қилганлар ҳам бўлди. Муслима бўлмагани учун бундай лойиҳаларни қилишга ҳаққи йўқ дейдиганлар ҳам топилди.
«Мен диний озчиликнинг қийин шароитидан фойдаланиб ўзини устун қўйишга интиладиганлар кўплигини биламан, лекин буларнинг овозини ҳам биров эшитишини истайман. Мен улар номидан гапирмайман, ўзлари учун ўзлари гапирадилар. Мен фақат уларни суратга олиб Instagram га қўяман».
Бибби янги фотосуратларни қўйишда давом этмоқда, лойиҳанинг географияси ҳам кенгаймоқда. Канадада у ниқоб кийган мусаввир аёл ва феминистка Айма Варриани ҳам суратга олган.

back to top