Малайзия Ал-Қуръон университетида малакали мутахассислар тайёрламоқчи

Малайзия Ал-Қуръон университетида малакали мутахассислар тайёрламоқчи

Малайзия парламентидаги ҳукмрон Barisan Nasional (BN - Халқ жабҳаси) партияси Ал-Қуръон университети ташкил этиш орқали нафақат Қуръонни ёд олган ҳофизларни балки бошқа соҳаларни ҳам ўзлаштирган мутахассислар етиштиришни кўзламоқда.

Малайзиянинг Паханг штати муфтийси Датук Сери Др. Абдул Раҳмон Усмон Ал-Қуръон университети Қуръон ҳофизларига кенг имкониятлар очишини маълум қилди.
Маҳаллий нашрларга кўра, BN партияси 2050 йилгача физика, математика, информатика ва бошқа фанлардан чуқур билим олган ва соҳани яхши ўзлаштирган 125.000 нафар Қуръон ҳофизлари етиштиришни мақсад қилган.
“Қуръон жуда мукаммал бўлиб ҳамма соҳани Ўзида жамлаган. У нафақат диний масалаларга балки, мазмун жиҳатдан илм, технология ва бошқа соҳалар билан ҳам боғлиқ”, - деди муфтий Раҳмон Усмон.
BN партияси сайловолди дастурида Келантан шаҳрида Ал-Қуръон университети ташкил этишни сайловчиларга ваъда қилган.
Муфтий Раҳмон Усмон Миср ва Ҳиндистон каби давлатларда Қуръони Каримни ўрганиш Малайзияга нисбатан анча илгарилаб кетганини қўшимча қилди.

back to top