Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида илк масжид қурилади

Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида илк масжид қурилади

Ғарбий Ороллар номи билан яхши танилган Британиянинг Аутер Ҳебридез оролида биринчи масжид жорий йилнинг ёз фаслида фаолият бошлайди.
Масжид лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган 50.000 фунт стерлинг пулни йиғиш учун онлайн тарзда кампания бошланганидан бир неча кун ўтиб 55.000 фунт стерлинг йиғилди.

Pressandjournal нашрига кўра, консерватив қарашдаги айрим маҳаллий одамлар масжид қурилишига кескин қарши чиққанига қарамай, Ғарбий Ороллар Кенгаши масжид қуришга рухсат берган.
Шотландиянинг Эркин Черкови роҳиблари эса ибодатга келган насронийлар билан бирга Stornoway минтақасида ҳеч қачон масжид қурилмаслигини сўраб ибодат қилганлар.
Аутер Ҳебридез оролидаги биринчи масжидни қуриш ишларини Лийдз шаҳридан бўлган 39 яшар қурувчи Айҳтшам Рашид амалга оширмоқда.
2011 йилда Ғарбий Оролларда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш кампанияси натижасига кўра, оролда 20,452 нафар насроний, 61 нафар мусулмон, 40 нафар будпараст, 37 нафар индуист, уч нафар яҳудий ва бир сикҳ рўйхатга олинган. Бундан ташқари 97 киши бошқа динларга мансуб экани аниқланган. 5014 киши динсиз эканини айтган ва 1979 киши қайси динга мансуб эканини билмаган.
Stornoway да мусулмонлар узоқ вақтдан бери яшаб келади. 2017 йилда бу ерга 18 кишидан иборат олтита суриялик қочқинлар оиласи келтирилган.

back to top