Нуфузли университет Рамазон туфайли иш тартибини ўзгартиради

Нуфузли университет Рамазон туфайли иш тартибини ўзгартиради

АҚШнинг энг кекса ва энг нуфузли таълим масканларидан бири – Принстон университети бу йил мусулмон талабаларга ён босиб, уларга муборак Рамазон ойининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган жадвал асосида имтиҳонлардан ўтиш олиш имконини яратиб берди. АҚШда Рамазон ойи 16 май куни бошланиши кутилмоқда ва шу куни стандарт жадвалга кўра синовлар бошланади.

Авваллари Рамазон туфайли сессия вақтини ўзгартириш зарурияти йўқ эди, чунки имтиҳонлар Рамазонга тўғри келмас эди, аммо бу йил Принстон университети маъмурияти талабаларга кечки имтиҳонларни эрталаб топшириш имкониятини тақдим этди. Маълумки, Рамазонда мусулмонлар қуёш чиққандан ботгунича еб-ичишдан ўзларини тиядилар, шу сабабли кечқурун имтиҳонларини топшириш анча қийин бўлади – буни эрталаб, талаба ҳали қувватга тўла пайти қилиш осонроқ. «Университетда соғлом ақл доирасида диний амалларга имкон яратиб бериш тажрибаси азалдан бор», деди Принстон университетининг мусулмон талабалар ишлари бўйича координатори Суҳайб Султоний. Бу ҳақида  IslamNews сайти The Daily Princetonian нашрига таяниб маълум қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, кўплаб Америка университетларида мусулмон ўқувчиларнинг талабларини маъмуриятга етказиб берадиган ва ўқувчиларнинг диний амалиётига оид турли масалаларни ҳал этувчи координаторлар мавжуд.

back to top