Logo
Print this page

Мусҳаф тарқатувчи пешқадам давлатлар

Мусҳаф тарқатувчи пешқадам давлатлар

Рамазони Шариф Муқаддас Қуръони Карим ойи шиори остида бир неча Ислом мамлакатлари камбағал мусулмон ва ғайридин мамлакатларида Мусҳаф тарқатишни кенг йўлга қўйишди. Ушбу хайрия тадбирини бошлаб берган Туркия 10 та ҳорижий тилига ўгирилган 55000 дона Мусҳафни 17 та мамлакатда тарқатишни кўзламоқда.
Эрон Ислом республикаси эса Сенегалда француз тилида чоп этилган Қуръони Карим нусҳаларини мусулмонларга тақдим этди.
БАА Испаниядаги мусулмонларга ифторлик ташкил этиб, маҳаллий Ислом жамғармалари ва масжидларга испан тилига ўгирилган Мусҳафларни ҳадя этди.
Саудия Арабистони бу тадбирда қатнашмаган бўлсада, мамлакатга келган зиёратчилар орасида турли ҳил тилларда чоп этилган 1.75 млн. Қуръони Қарим нусҳаларини тарқатди.  
Ғайридин мамлкатлар ўртасида Хитой алоҳида эътиборга лойиқдир. Биргина Шинжон-Уйғур вилоятида 1.76 миллион дона Мусҳаф ва ал-Буҳорийнинг “Саҳихул Ҳадис” тўпламлари тарқатилди.

Latest from Info.islom.uz

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика