Тошкент шаҳридаги 6 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 6 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 21-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 06.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги учта масжидда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Минор” жоме масжиди.
(Манзил: Юнусобод тумани, Минор маҳалласи Минор берк кўчаси 1-уй. Тел. :+998 71 235 17 33, +998 71 234 77 74, +998 90 355 55 21. Масжид расмий веб-сайти: www.minor.uz)
Масжид имом-хатиби: Турсунов Анвар қори
Қорилар: Нематов Жаҳонгир Тўлқинович, Қобулов Абдулбосит Бадриддинович

2. “Авайхон” жоме масжиди.
(Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси 87а уй. Тел.: +998 71 265 66 26, +97 771-95-33)
Масжид имом-хатиби: Холиқов Алиқул
Қорилар: Шукруллаев Мухаммад Алихон Хайруллоҳ ўғли, Шукруллаев Омилхон Хайруллоҳ ўғли

3. “Оққўрғон” масжиди.
(Мирзо Улуғбек тумани, “Оққўрғон” маҳалласи, Ойдинкўл кўчаси 29-уй. Тел.: +998 93 595-74-03, +998 91 162-60-42)
Масжид имом-хатиби: Айсаков Файзираҳмон
Қорилар: Бобораҳимов Фазлиддин Низомиддинович

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

Манба: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Read more...

Тошкент шаҳридаги 5 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 5 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 20-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 05.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

Read more...

Тошкент шаҳридаги 4 июнь кунидаги Хатмоналар

Тошкент шаҳридаги 4 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 4 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 19-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 04.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

Read more...

Малайзияда Рамазон ойи

Малайзияда Рамазон ойи

Малайзияда ислом дини, давлат дини ҳисобланиб, аҳолининг 53% дан ортиғи, бу динга амал қиладилар. Бу муқаддас ой арафисида, мусулмонлар иштиёқ билан ўз тайёргарликларини бошлайдилар – икки хафта муқаддам, муслималар магазинларга бориб, Хаййит айёми учун либосга материаллар, гуруч, хурмо ва бошқа лозим бўладиган нарсаларни сотиб олиш билан овора бўладилар. Эркаклар эса, байрамга тайёрланиш мақсадида, ўз аҳли аёлларига уйларини тозалаш ва ясаттиришга ёрдам берадилар.

Read more...

Яманда Рамазон ойи

Яманда Рамазон ойи

Яманда, бозор-ўчоқ ишларини фақат аёллар бажарадилар. Асосан, байрам учун тайёргарликлар ва озиқ-овқатни сотиб олиш ишлари, бу муқаддас ойда майда-чуйда ишларга чалғимаслик учун, Рамазон киришидан аввал бажарилади.
Маҳаллий халқ ичида, бу байрам тонг отгунича нишонланади. Барча масжидлардан, дуо қилаётган аёл ва эркакларнинг овозлари эшитилиб туради. Яманликлар меҳмонга бориб, бу муқаддас ойнинг кириб келиши билан бир-бирларини муборакбод этадилар. Одамлар, то сахарлик вақтига қадар масжидда, Муқаддас Қуръонни мутолаа қилиб ўтирадилар.
Яман анъаналарига кўра, сахарлик таомини бир идишга солинган нон, пиширилган сут ва сариёғ ташкил этади. Тамадди қилиниб, одамлар уйқуга кетадилар. Рамазон ойида, шаҳар ва қишлоқларда, хаёт фақат кеч кирганда қизғин тусга кира бошлайди, чунки, одамлар шомгача ишлайдилар. Қуёш ботгач, мусулмонлар рўзаларини очадилар. Ифтордан сўнг одамлар масжидларга бориб, таровиҳ намозларини ўқийдилар ва ундан сўнг, ўз иш жойларига қайтадилар. Мени лол қолдирган нарса шуки, рўза ойининг шароитига қарамай одамларнинг иш қобилиятларини йўқотмасликларидир!
Ифтор вақтида, кўчаларда, озиқ-овқат ва ширинликлар сотиладиган савдо буткалари кўпаяди.
Рўзанинг мақсади –  одамларни нафақат интизомга ўргатиш, балки инсонларнинг одоб-аҳлоқларининг яхши томонга ўзгаришида. Мусулмонларнинг ҳаёлларида фақат Аллоҳ Таоло ва Унга хизмат қилишдир. Рамазон ойи - ўзини ичидан камолотга етказиш, Яратганга содиқ бўлиш, савобли ишларни кўпайтириш ва ўз интизомини тўғирлаш ойидир.

Read more...

Араб мамлакатларида Рамазон ойидаги қизиқ анъаналар

Араб мамлакатларида Рамазон ойидаги қизиқ анъаналар

Бутун дунё мусулмонлари учун муборак Рамазон ойи хузурбахш анъаналарга тўлиб тошган. Ҳаттоки улардан айримлари бизларга ноъмалум ҳам бўлиши мумкин. Ўзининг кўп асрлик тарихи давомида исломий анъаналар у ёки бу халқнинг маҳаллий одатлари билан қоришиб кетганки, бунинг оқибатида бу ойни нишонлаш ҳар бир юртда ўзига хос алоҳида тарзга айланган. Келинг, мусулмон ўлкаларда бу муборак ойда қандай ғаройиб одатлар борлиги ҳақида танишиб чиқамиз.    

Рамазон ойини кутиб олиш


Рамазон кириб келиши билан мусулмонлар бир-бирларини «Рамазон муборак!» деб табриклайдилар. Бу Рамазон ойининг биринчи кунларида энг кўп тарқалган табрик сўз бўлиб, «Рамазон ойи сизга барокотли бўлсин!» деган маънони билдиради. Шунингдек, «Хайрли Рамазон!» деб гапириш ҳам қабул қилинган.    

Оғиз очиш


Ифторлик – оғиз очиш вақти бўлиб, қуёш ботиши билан киради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларига кўра оғизни сув ва хурмо билан очиш суннат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу ойда Рамазон ойининг рамзларидан фақатгина ярим ойни эмас, балки хурмо расмлари туширилган табрик (почта) қоғозларини ҳам кўришингиз мумкин.   

Каъбани ушлаш


Кўплаб мусулмонлар учун ҳаётлари давомида бир мартагина бўлса-да Каъбага тегиниш орзу ҳисобланади. Бунинг учун Маккага бориш ва зиёрат ибодатини бажариш лозим. Рамазон ойида кўпроқ умра зиёрати амалга оширилади, чунки солиҳ амаллар учун бу ойда бериладиган ажрлар қолган пайтларга нисбатан мўлроқдир. Ҳаттоки, гарчи ўрнини босмаса-да, бу муқаддас ойда қилинган (умра) зиёратига мукофот (миқдори) ҳажнинг савобига тенглаштирилади.   

«Фонус» чироқлари


Порловчи чироқларнинг ёниб туриши Рамазоннинг энг ёрқин лаҳзалардан бири бўлиб, буни бутун Қоҳира бўйлаб кузатсангиз бўлади. Малумотларга кўра, бундай анъана фотимий халифалардан бўлган Ал-Муиз йўлларини ёритиш билан боғлиқ. 969 йилда халифа Қоҳирада ойни кузатиш учун Муқоттим тоғига чиққанида халқ унинг йўлини шундай ёритиб борган.   

«ас-Синия» ўйини


Ироқнинг Киркук шахрида «ас-Синия» кўнгил очар халқ томошаси бўлиб, арабчадан таржима қилганда «қути, тарнов» деган маънони англатади. Бу ўйин бутун Рамазон давомида ифторлик тугаши билан эркаклар иштирокида ўйналади. Моҳиятига кўра ўйин кўпчиликка таниш. Патнис устида жойлашган ва тўнтарилиб қўйилган мис косачалар остига яшириб қўйилган ўйин суякчаларини топа олиш керак.      

Замбаракдан ўқ узиш


Қадимда бутун Яқин Шарқда тонг отиши ва кун ботишини билдириш учун замбараклардан ўқ узишган. Бу орқали рўзадорлар оғиз очишини билиб олганлар. Авваллари баланд овоз чиқарувчи ёки узоқ масофадаги одамларга хабар бериш учун бошқа жиҳозлар бўлмаган, шунинг учун мана шундай ноодатий замонга мос усуллардан фойдаланишган. Албатта (бугун) ўқ отишлар аввалгидай зарур эмас, унинг устига бу фақат Яқин Шарқ одатларидан бўлиб, ҳозирда аҳолини хабардор қилиш учун фақатгина рамзий ишора сифатида ишлатилиб келинади.

«Хаг ал-Ляйла»


БАА да аҳолини Рамазон келганидан хабардор этиш учун ўзига хос анъана бор.

Болалар кечки пайт яқин кўчаларни айланиб, қўшни хонадон эшиклари тақиллатиб, «Атуна хаг ал-лайла» деб чақиришади. Таржима қилинганда «оқшом учун бизга ширинликлар беринг» деганидир.

Бошқа мамлакатларда бу анъананинг номи бошқача бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Қатарда «Гарангао» деб аташади ва ойнинг биринчи эмас, балки 14-кечасида бажаришади. Бу атама «бир пайтда бир неча кишининг тақиллатишидан келадиган товуш» маъносини билдирувчи «гара» (Форс кўрфазидаги Халиж араб шевасидан) деган сўздан олинган. Бундай қизиқарли одат Рамазон ойида рўза тутган болаларни рағбатлантириш учун одат бўлиб қолган.

 Тонгги дўмбира овозлари


«Месахарати» одати, ёки сахарликка тонг отишидан олдинги чақирув бўлиб, Мисрда тарқалган. Дўмбирачи шахар кўчалари бўйлаб дўмбира зарблари остида қўшиқ куйлаб, инсонларни рўза тутиш учун тонгги таомланиш – сахарликка чақиришган. Бу анъана Форз кўрфазининг кўпгина мамлакатларида ҳозирги кунгача ҳам давом этиб келмоқда.  

Ширинликлар улашиш


Рамазон – бу янги ширин нарсалар таътиб кўриш ойи. Мусулмонлар ўзларининг севимли ширинликлари билан бўлишадилар, чунки ширинликлар хурсандчилик кунларни янада ёқимлироқ қилади деб ҳисоблашади. Фақат бунга қаттиқ жон куйдириб, ўзингизни уринтириб қўймаслигингиз керак.

Ийд ал-Фитрни байрам қилиш


Бутун ислом дунёсида Рамазоннинг якунланиши асосий байрамлардан бири ҳисобланади. Ийд ал-Фитр – оғиз очиш байрами бўлиб, рўза ойи тугаганини билдиради. Бу кунда мусулмонлар уйларини безатадилар, энг яхши (чиройли) кийимларини киядилар, бир-бирлариникига меҳмонга бориб, ҳадялар улашади.

Ихтиёржон Пўлатов тайёрлади

Read more...

Марокашда Рамазон ойи

Марокашда Рамазон ойи

Марокаш – 29 миллион аҳолини ўз ичига олган давлат бўлиб, уларнинг асосий қисми, ислом динига амал қиладиганлардир. Рамазон ойида ибодатларни енгиллаштирувчи қулайликларидан бири шуки, мамлакатнинг хар бир нуқтасида ибодатлар учун жойлар хозиру нозир. Рамазон яқинлашар экан, муслималар ўз тайёргарчиликларига шошиладилар.

Read more...

Покистонда Рамазон ойи

Покистонда Рамазон ойи

Ҳали кечанинг эндигина учинчи қисми, аммо уйларда, бирин кетин чироқ ёқила бошлайди. Кимдир нафл намозга уйғонади, кимдир эса Қуръон ўқишга, бироқ уйғонаётганларнинг  кўпчилигини – аёллар ташкил этади. Эркаклар кечроқ уйғонадилар.

Read more...

Дубайда Рамазон ойи

Дубайда Рамазон ойи

Араб дунёсининг энг космополит шаҳри бўлмиш ва ҳар хил аҳолининг йиғиндиси истиқомат қилувчи – Дубайда, Рамазон – баб-баравар хам диний, хам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда, кўпгина мусофир меҳмонлар учун, бу ердаги маҳаллий маданиятга яқинлашиш  имконияти туғилади.

Read more...

Рамазон ойини бошқа мамлакатларда қандай ўтказишади?

Рамазон ойини бошқа мамлакатларда қандай ўтказишади?

Рамазон ойини ўтказиш анъаналари хар бир мамлакатда ўз хусусиятига эга эканлигини биласизми? Бу мамлакатларнинг баъзиларида, Рамазон ойида, шунчаки таомланиш хам байрамга айланиб кетади. Рамазон ойини нишонлаш, хар хил миллатлар ичида, уларнинг анъаналари туфайли, ўзгача одат бўлиб қолди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed