...Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, яна бошимизга нурли соябон бўлиб моҳи Рамазон кириб келмоқда. Демак, яна курраи замин бўйлаб Рамазон шукуҳи кеза бошлайди, Қуръон ойи, тасбеҳ ойи бошланади. Бутун дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз ҳам масжидларда таровеҳ намозига ҳозир бўлиб, хатми Қуръонга сомеъ бўладилар.

Read more...

Кўзни очинг, тожирлар!

Ғарб мамлакатларида ҳар йили декабр ойининг охирида Исо алайҳиссалом таваллуди (Рождество байрами) муносабати билан жуда катта миқдорда савдо молларининг нархини тушириш тадбири амалга оширилади. Савдо дўконларининг витриналари бу ерда нархлар қанчага туширилгани ҳақида хабар берувчи реклама лавҳалари билан тўлиб, безаниб кетади. Йирик савдо компаниялари молларининг нархини пасайтиришда бир-бирлари билан чинакам мусобақа бошлашади. Мутахассисларнинг айтишларича, АҚШдаги Рождество байрами олдидан молларининг нархини тушириш туфайли савдо компаниялари бир-икки ҳафта ичида бутун йил бўйи қилган даромадларидан кўра кўпроқ фойда олишар экан.

Read more...

Нафсни жиловлаш ўрнига...

Рамазон ойида бутун ер юзига Аллоҳнинг баракоти ёғилиб туришига қарамай, ихтиёрий оч юришнинг, яъни рўза тутишнинг ҳикмати Аллоҳга бандаликни изҳор қилиш, оч-ночорларнинг аҳволини англаб етиш, ҳавойи нафсни синдириш, шайтонга қаҳр кўрсатишдир. Рамазонда рўза тутишдан мурод нафсни жиловлаш, унинг истакларини бажаришдан тийилиш, сабр, қаноат, итоат орқали Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Унинг ажру мукофотларига сазовор бўлишдир. Рамазон рўзасини тутиш тош қотган қалбларни эритиш, муҳтожлар кўнглини олиш, саховат ва ҳимматни янада кучайтириш, худбинлик, жоҳилликни тарк этиб, унинг ўрнини меҳр, тавозеъ ва ҳалимликка бўшатиб бериш, демакдир. Рўза тутишдан мурод нафсни тарбиялаш, очлик ва ташналикка чидаш, шу йўл билан буюк Парвардигорга бандаликни изҳор этишдир.

Read more...

Рамазон қўшиғи

Кўп қаватли уйда яшайдиган бир танишимизнинг хонадонида  ифтор қилаётган эдик. Шом намозини ўйиб бўлиб, дастурхонга келиб ўтиришимиз билан йўлакдан бир неча болакайларнинг “Рамазон қўшиғи” эшитилиб қолди. 
Рамазон айтиб келдик эшигингизга, 
Худойим фарзанд берсин бешигингизга...

Read more...

Олис ўтмиш садоси

Узоқ ўтмишда Усмонли салтанат пойтахти Истанбул бошқа Ислом шаҳарлари каби Рамазон ойи кириб келиши билан ўзгача бир шукуҳ, ўзга бир тарвотга тўлиб кетган. Рафаэл Льюиснинг “Усмонли Туркия” китобида ёзилишича, бу муборак ой кириб келиши билан одамлар бутунлай бошқача бир ҳаёт тарзини бошлашган. Бу ойда ҳеч ким кечалари уйда бўлмас эди. Сон-саноқсиз масжидлардан янграган муаззиннинг азонидан сўнг ҳамма бирданига уйларини тарк этиб кўчага ошиқар эди. Оғизларини очибоқ ҳамма шом намозини жамоат билан адо этиш учун яқин атрофидаги масжидга чопарди. Намоздан сўнг кўча ёқаларига очилган ёзги емакхона ва ошхоналар минглаб рўзадорларни ўз бағрига оларди. Ҳамма жойда хурсандчилик, шукуҳ, файзу баракот ҳукмрон. Қўлларида шақилдоқ ёки фонуч кўтарган болакайларнинг айниқса қувончлари чексиз. Улар катталарни рамазон билан қутлашади, у ер-бу ердан янграётган Қуръон ҳофизларининг қироатларига муҳаббат билан қулоқ солишади. Бўш қолди, дегунларича турли ўйинларга берилишади.

Read more...
Subscribe to this RSS feed