"Рамазон туҳфалари" (масжидлар рўйхати)

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, яна бошимизга нурли соябон бўлиб моҳи Рамазон кириб келмоқда. Демак, яна курраи замин бўйлаб Рамазон шукуҳи кеза бошлайди, Қуръон ойи, тасбеҳ ойи бошланади. Бутун дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз ҳам масжидларда таровеҳ намозига ҳозир бўлиб, хатми Қуръонга сомеъ бўладилар.

Ислом.уз портали ҳам бу улуғ ибодат мавсумига алоҳида тайёргарлик кўриб, байрамона кайфиятда Рамазон тараддудини якунламоқда. Шу ўринда сиз азиз мухлисларимиз учун яна бир хушхабарни етказиб қўйишни лозим топдик.
Бу йил, ҳижрий 1434 йилнинг муборак Рамазон ойи мобайнида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган хайрли анъанага мувофиқ, юртимиз мусулмонлари пойтахт ва вилоятлардаги жомеъ масжидларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Рамазон суҳбатларидан баҳраманд бўлишлари мумкин, иншааллоҳ.
Таровеҳ намозларида шайх ҳазратларининг мавъизаларини тинглаш истагида бўлган азизларимиз учун Рамазон суҳбатлари тақвимини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Рамазон-1434 суҳбатлари

Кун

Масжиднинг номи

Кун

Масжиднинг номи

1

Марказий (Чирчиқ ш.)

16

Сирож Солиҳ

2

Имом Ҳасан

17

Муҳаммад Умар ўғли Зокир

3

Зун-нурайн

18

Искандар хўжа

4

Фирдавс

19

Аҳмаджон қори («Олимпия»)

5

Ракъат

20

Холид ибн Валид (Янгиобод)

6

Уккоша

21

Андалус

7

Ат-Термизий

22

Эшонгузар

8

Фатҳ

23

Салмон Форсий

9

Ҳазрат Али

24

Юнусобод Оқтепа

10

Оқ тунукали

25

Жўрабек («Рисовый»)

11

Ҳазрат Умар

26

Мунаввар қори (Алоқа)

12

Тўхтабой (Чархчи имом)

27

Исломобод

13

Марғилон

28

Мирзо Ғолиб

14

Андижон

29

Қуддуси шариф

15

Наманган

www.islom.uz

 

 

back to top