Дубайда Рамазон ойи

Дубайда Рамазон ойи

Араб дунёсининг энг космополит шаҳри бўлмиш ва ҳар хил аҳолининг йиғиндиси истиқомат қилувчи – Дубайда, Рамазон – баб-баравар хам диний, хам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда, кўпгина мусофир меҳмонлар учун, бу ердаги маҳаллий маданиятга яқинлашиш  имконияти туғилади.

Рамазон руҳияти хамма ерда сезилади. Дубайнинг бадиий суратлар галереясида, араб ва европа рассомлари ва фотосуратчиларининг Рамазон мавзусига оид виставкалари очиқ бўлади. Энг катта Dubai World Trade Centre виставка марказида, мусулмонлар маданияти ва анъаналари ҳақида лекциялар ўтказилади. Болалар учун эса, махсус майдонларда ёрқин Modhesh World номли фестиваллар ўтказилади.

Кечқурунлари, шаҳар кўчалари, кечки намозга азон айтилганидан сўнг бўшаб қолади. Дубайнинг эски шахари томонида, кун бўйи рўза тутишнинг якунланганига атаб, Мисрдан одат бўлиб кирган, 60-йилларнинг замбаракларидан ўқ отилиб, хабар берилади.

Дубай полиция майори Абдалла Муборак бин Мусаббахнинг айтишича – “Бешта қуролдан жами 180 та ўқ, яъни, Рамазон ойи шарафига бараварига икки ўқдан, кун давомида рўза тутишнинг якунланги шарофати билан бир мартадан, ифторлик шарофатига икки ўқдан ва эртасига бомдод намозидан кейин яна бир ўқдан отилади.

Рамазон ойи учун мўминларга замонавий технологиялар ёрдамга келадилар. Смартфон эгалари рўза учун, намозларнинг вақтларини эслатувчи, Қуръон текстларини ўзида мужассам этувчи, сураларнинг аудиозапислари мавжуд бўлган, масжид хариталари ва ифторлик ўтказилувчи  жойларни кўрсатувчи махсус приложенияларни ўрнатадилар.

Дубай шаҳрига Рамазонда келувчи туристларни, кўчалар ва биноларининг гўзал безаклари лол қолдиради. Кечқурунлари уларнинг ичидан ҳоҳлаганлари ифтор дастурхонларига мархамат қила оладилар.

Бутун шаҳар бўйлаб, шом намозига азон айтилиши билан баробар, ифтор учун махсус тайёрланган шарқ ва араб таомлари тортилган дастурхонлар ёзилган чодирлар ўрнатилган. Дубайнинг дабдабали меҳмонхоналари, сахарлик ва ифторлик учун таклиф қилинадиган, ғайриоддий менюлари билан ўзаро мусобақалашадилар. Лекин, туристларни кун давомида, жамоат жойларида ейиш ва ичишдан ўзини тийиб туриши хақида, огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари хам олиб борилади.

back to top