Покистонда Рамазон ойи

Покистонда Рамазон ойи

Ҳали кечанинг эндигина учинчи қисми, аммо уйларда, бирин кетин чироқ ёқила бошлайди. Кимдир нафл намозга уйғонади, кимдир эса Қуръон ўқишга, бироқ уйғонаётганларнинг  кўпчилигини – аёллар ташкил этади. Эркаклар кечроқ уйғонадилар.


Бу Покистоннинг анъаналаридан биридир, аммо бунда ўзига яраша  маъно бор. Покистон аёлларининг кўп қисми уй рўзғор ишлари билан банд, шунинг учун кундузи дам олишга вақтларии бор. Эркаклар эса, ишлаганлари сабабидан, кундузи дам олишга умуман вақти йўқ.

Тахминан, бомдод намозига бир соат қолганида, баланд минораларга жон киргандек туюлади ва у ердан тез-тез эслатма овозлар келиб туради: “тезроқ тамадди қилиб олинглар, рўзага фалон вақт қолди!” Уйда ўтирганларга, одатда, бир неча масжиддан овоз келиб туради ва уларнинг хаммаси бир-бирини ўрнини босаётгандек ёки ким ўзарга интилаётган туюлади. Бу вақтда. уй аъзоларининг қолган қисми хам уйғониб, нафл намозлар, Қуръон ўқилишлари тугатилиб, оила жам бўлиб. дастурхонга ўтирадилар. Соат милларига қараб туришга эҳтиёж хам йўқ, чунки намоз вақти яқинлашгани сайин, миноралардан келаётган овозлар хам кучайиб бораверади.

Покистонда кичкинтойлар учун ўзига хос хусусиятли рўза – “чирич рўза” (“чумчуқ рўза”) мавжуд, яъни кичкинтой уйғониб, оиласи билан сахарлик қилади ва кейин чидаганича рўза тутади.

Албатта, бола улғайгани сари, рўзанинг хам давомлиги узайиб бораверади. Қачонки бола тўла-тўкис, қуёш ботгунича рўза тутар экан, ўша куни уни табриклаб, бу кундан эсдалик сифатида бирон нарса ҳадя қилинади.

Хуллас, тонг отганидан кейин эркакларнинг кўпчилиги ишига, болалар эса мактабга жўнайдилар. Бироқ, кундузи умуман ишламайдиган одамлар хам учрайди. Булар кафе ва ресторан ишчилари. Рамазон ойида, умумий овқатланиш жойларининг барчаси ёпиқ бўлади, уларнинг иши кечроқ – куннинг иккинчи ярмидан бошланади, яъни маҳсулотлар сотиб олинади, ифторга яқин таом тайёрлана бошланади ва фақат шомга азон айтилганидан кейингина, бу масканлар очилади.

Бу амалиёт, нафақат одамлар ташаббуси билан, балки, давлат томонидан қўлланилади. Рамазон ойида, Қонун тарафидан, кўчаларда овқат ейиш ва ичиш таъқиқланади, йўқса, Рамазон ойининг охиригача, рўзани қамоқхонада тутишга тўғри келади, бунда инсон ҳоҳишининг бўлиши ёки бўлмаслигидан фарқли ўлароқ.

Ифторликка қариндош ва дўстларни тез-тез меҳмонга чақириб турадилар. Агар меҳмонлар қариндошлардан бўлмаса, у ҳолда иккита хонага иккита дастурхон ёзилади: бири аёллар уйида, аёллар учун ва иккинчиси эркаклар учун. Қариндошлардан бўлмаган хамма эркакларга,аёллар уйига кириш тақиқланади. Шомдан кейин шахар ҳаёти авж олиб кетади – кафелар, арғимчоқли парклар очилади, шарқона бозор гавжум бўлиб кетади. Кечаси хуфтон намозига азон чақиради. Эркаклар хуфтондан кейин масжидда қолиб, таровиҳ намози, 8 ракаатдан 20 ракаатгача ўқийдилар. Атроф-муҳит секин-аста тинчланиб, бир неча соатдан кейин минорадан келаётган овоздан эрталабки намозга. Шахар яна уйғона бошлайди.

back to top