Марокашда Рамазон ойи

Марокашда Рамазон ойи

Марокаш – 29 миллион аҳолини ўз ичига олган давлат бўлиб, уларнинг асосий қисми, ислом динига амал қиладиганлардир. Рамазон ойида ибодатларни енгиллаштирувчи қулайликларидан бири шуки, мамлакатнинг хар бир нуқтасида ибодатлар учун жойлар хозиру нозир. Рамазон яқинлашар экан, муслималар ўз тайёргарчиликларига шошиладилар.

Рамазон киришидан бир неча кун аввал, аёллар бутун ошхона идиш-товоқларини ювиб, ошхонани ва у ердаги тахмонларни тозалаб чиқадилар. Сўнгра, ўз уйларини пластик маҳсулотлари билан безаб, уйни чарақлатиб, яртиллатиб қўядилар.
Марокашда, муқаддас Рамазоннинг ажойиб муҳити, унинг кириб келишидан икки хафта олдин сезилади. Кўчаларда хар турлик савдо-содиқ кучаяди. Магазинлар ранг-баранг чироқлар ва қоғоздан ясалган юлдузчалар билан безатилади. Масжид эшикларига, катта материалга ёзилган Муқаддас Қуръон оятлари ва ҳадислардан лавҳалар осиб қўйилади. Рамазон ойида иш куни атайлабдан қисқартирилади.
Рўза киришидан аввал, марокашликлар, жамоат ҳаммомларига бориб, яхшилаб ғусл амалларини бажарадилар. Бу муқаддас ойнинг кириб келишига сигнал берувчи овозлар чалинади. Буни эшитган одамлар, бир-бирларини, бу улуғ байрам билан табриклайдилар. Болалар Марокаш бўйлаб, ҳурсандчилик ила ўйнаб юрадилар, дўмбиралар чалиб, Рамазон хақида ашулалар айтадилар. Болаларнинг ашулалари, то сахар вақти киргунича эшитилиб туради.
Рамазон ойида, Марокашнинг миллий таоми деб ҳисобланадиган – харира шўрваси тайёрланади. Бу муқаддас ойда, шўрвани барча марокашликлар истеъмол қиладилар. Берканда аёллар бозорга бормайдилар. Бу масъулият эркаклар учундир. Рамазон ойид, ҳар бир жамоатчилик жойларида, одамлар, озиқ-овқат сотиб олишга узоққа бориб юрмасликлари учун, маҳсус бозорлар уюштирилади. Тонг отишидан олдин, гобойчилар, масжид минораларига кўтарилиб, одамларни рўза тутиш олдидан, сахарлик учун уйғотадилар. Бу ой мобайнида, одамлар диққатлик билан ибодат қиладилар ва ажру-савобга сахий бўлган Рамазон ойида, ибодатлар кундан кунга кўпайиб бораверади.
Қизиғи шундаки, Марокашда ҳар Рамазоннинг 15 куни “Рамазоннинг суюкли куни” деб ҳисобланадиган байрами нишонланади. Бу анъана, Рамазоннинг ўртаси келганини билдириш учун, пайдо бўлгандир. Бу куни, марокашликлар болаларига совғалар улашиб, дастурхонларига қовурилган жўжа ёки қуён гўштини тортадилар. Ифторни оила аъзолари билан ўтказадилар (оила аъзоларидан ташқарида бўлиш уятлик иш ҳисобланади). Бу анъана, ёш болаларни хайрлик ишларида қўллаб-қувватлаш учун хамда рўза тутиш одобини ўргатиш учун ёрдамдир.
Марокашликларнинг яна бир қизиқ одатлари – бу Рамазоннинг 27 кунининг эртасига, ўтиб кетган авлодларининг, қариндошларининг мозорларини тавоф қилишдир. Йўл-йўлакай мухтожларга хайр-эҳсонларни ва егуликларни тарқатиб борадилар. Бу кунда, мозорлар тозаланиб, ўсиб ётган ўт-ўланларга эътибор қаратилади. Марокашликлар Рамазон хаййитини тоза уйларда, байрам қилиб кутадилар. Уй бекалари, оила аъзолари ва меҳмонларни ҳар хил миллий таом ва ширинликлари билан сийлаб, бир-бирларига ҳадялар улашадилар.

back to top