Лондондаги «яшил» ифтор

Лондондаги «яшил» ифтор

Буюк Британия пойтахтидаги бир гуруҳ ташаббускор мусулмонлар вегетариан таомлардан иборат ифторлик уюштиришди. «Green Deen Iftar» деб номланган мазкур тадбирда меҳмонларда қичитқи ўтдан тайёрланган шўрва ва ўз томорқасида ўсган сабзавотлардан пиширилган рагу тортилди. Ташкилотчилар табиатга зарар келтирувчи пластик идишлар ўрнига ўзлари билан уйдан идиш-товоқлар олиб келишди. Вегетариан ифторликка таклиф этилган роҳиб Джон Перри: «Яратган бизларга ато этган неъматларни исроф қилмасдан, улардан фойдаланишда суистеъмоликка йўл қўймасдан маъсулият билан ёндшмоғимиз керак» деб айтди.

back to top