Ҳафтада икки кун рўза соғломлаштиради, ёшартиради ва умрингизни узайтиради

2016 йилда Тиббиёт ва физология бўйича Нобель мукофоти япониялик профессор Ёсинори Осумига берилди. Токио университетининг ҳужайра биологияси бўйича мутахассиси, 71 ёшли Ёсинори Осуми ушбу нуфузли мукофотга аутофагия соҳасидаги улкан илмий фаолияти учун сазовор бўлди.

Батафсил...

БСТ: кашандалик триллион доллар зарари келтиради

БСТ: кашандалик триллион доллар зарари келтиради

10.01.2017
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кашандаликнинг оламшумул иқтисодий зарарини триллион доллар деб баҳолади. Жаҳон иқтисодиёти кашандаликнинг оқибатлари туфайли ҳар йили 1000000000000 (триллион) доллардан ортиқ зарар кўрар экан.

Батафсил...

1 декабрь – ОИТС га қарши курашиш куни

1 декабрь – ОИТС га қарши курашиш куни

   Бу юқумли касаллик ижтимоий касалликдир!
Шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Яъни руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади.

Батафсил...

Олимларнинг хулосаси: Ислом бор жойда СПИД йўқ

Олимларнинг хулосаси: Ислом бор жойда СПИД йўқ



Канадалик бир олим Африканинг хариталарини ўрганиб чиқиб, ана шундай хулосага келди. Хариталардан бирида Африкада Ислом дини тарқалган ҳудудлар кўрсатилган бўлиб, бошқасида СПИД тарқалган жойлар белгиланган экан.

Батафсил...

Алвидо, холестерин!

Алвидо, холестерин!

Ошқовоқ хуштаъм сабзавот сифатида 5 минг йилдан бери маълумдир. Масалан, ҳиндулар унинг этини овқатга солишган, уруғидан ёғ олишган, пўчоғидан эса идиш ясашган. Бугунги кунгача ҳам кўпгина мамлакатларда ошқовоқ ўзининг ёқимли мазаси ва озуқа қиймати билан ниҳоятда машҳурдир. 100 грамм ошқовоқда 1 гр оқсил, 1 гр ёғ, 4,4 гр углевод, 91,8 гр сув бор бўлиб, унинг калория қуввати 22 кКал ни ташкил қилади.

Батафсил...

“Татуировка” дегани нима?

Татуировка – тери ичига махсус асбоблар билан ўчиб кетмайдиган суратлар ёки ёзувларни сунъий йўл билан чизиш ҳисобланади.
Татуировка тарихига саёҳат қилиш учун жуда қадимги даврларга, яъни Қадимги Мисргача бориш керак бўлади. “Татуировка” сўзи (қисқача – “тату”) таит тилидан олинган (“ta” - расм, “atoua” - илоҳ). Ибтидоий даврларда қадимги одамлар ўз таналарига қайси қабиладанлиги, ижтимоий ҳолатини кўрсатиб туриш учун расмлар чизиб олишар эди. Ҳатто, улар бунда қандайдир сеҳрли куч бор, жангларда ҳимоя қилади, касалликлардан сақлайди, деб ишонишган.
Бошқа тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, “татуировка” сўзи яванликлар тилидан олинган бўлиб, полинезияликларнинг "тату" сўзига мувоффиқ экан ва "яра", "ярадор" маъноларини ифодалар экан.

Батафсил...

Рамазонда соғлиқни авайлаш бўйича маслаҳатлар

Ушбу мақоладан одатда муқаддас Рамазон ойида рўза тутувчиларда юзага келувчи саломатликка боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Ушбу маслаҳатларга амал қилар экансиз, жисмоний ноқулайлик хиссини пасайтириб, батамом Рамазон ойининг маънавий моҳиятидан баҳра олишга эришишингиз мумкин.

Батафсил...

Жинсларни ўзгартириш

Яқин Шарқдаги араб мамлакатларидан фарқли ўлароқ Эронда жинсни ўзгартириш рухсат этилган ва қисман мамлакатнинг ўзи сарф ҳаражатларини ҳам қилиб беради. Қизиқ тарафи шундаки, 1979 йилги Эрондаги инқилобдан сўнг исломий бошқариш тури ўрнатилган бўлиб, мамлакатда вилояти фиқҳ услуби жорий қилинган. (Шиалардан бўлган уламоларнинг бошқаруви). Яъни, бу концепцияга кўра, шиаларда олий иқтидор Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбарига тегишлидир. Одатда бу раҳбар фатволар чиқаради ва мазкур фатволар Эронда қонун кучига эга. Чиқарилган фатволарнинг бирида расмий равишда транссексуалларни тан олинишига олиб келган.

Батафсил...

Таҳорат - чўчқа гриппига қарши энг самарали восита!

Европа ва Россия ҳудудларида A(H1N1) рақамли чўчқа гриппи тарқалмоқда. Хавфли вируснинг айнан мана шу тури ушбу мавсумда бошқа тур вирусларга қараганда каттароқ хавф туғдирмокда. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги тарқатган маълумотларига қараганда, мамлакатнинг 47 ҳудудида грипп билан касалланиш эпидемия ҳолатига келган. 27 январ кунигача элликка яқин россиялик чўчқа гриппидан вафот этган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш