Ҳаж ва ҳожининг саломатлиги. Тиббий тавсиялар

 

 

 

Ҳожиларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий мақсади ҳаж арконларининг Қуръони Карим ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мос равишда тўғри ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашдир.

Батафсил...

Зарарли нарса фойда берармиди?

Ҳозирги пайтда бутун дунё ичкилик балосига мубтало бўлган. Базм-давраларда, тўй-гаштакларда қўлларидаги шароб тўла қадаҳни бир-бирларининг соғлиғи учун кўтараётганлар ёнғин ичига кириб салқинламоқчи бўлган кимсаларга ўхшамайдими?   
Ўрта асрларнинг улуғ тасаввуф олими Зуннун Мисрий: «Маст одамни даволаётган табибдан жоҳилроқ инсонни кўрмадим. Ахир у маст-ку, унинг мастлигига даво битта: кўзини очиб тавба қилиш», деган. Шароб ишқибозларига ваъз-насиҳат кор қилмай қўйгани учун, яхшиси уларга тушунарлироқ илмий далилларни келтира қолайлик:

Батафсил...

Сигарет чекувчиларнинг ақлий қобилияти (IQ) пастроқ

Yazete.com Интернет нашрининг хабар беришича, тадқиқот натижаларига кўра кунига бир пачка сигарет чекканларнинг ақлий қобилияти ўртача 7.5 балга пастроқ бўлиши аниқланган. Демакки одам қанча кўп сигарет чекса, унинг ақлий қобилияти шунчалик пасаяди деб хулоса қилади тадқиқот муаллифлари.

Батафсил...

Тутунли сиртмоқ

 Ақли расо кишига: “Ўзингни томдан ташла”, десангиз ёхуд қўлига ўткир пичоқ бериб: “Биқинингга ур” дейилса, бош тортиши табиий, албатта. Минг афсуски, кўпчилик оқил инсонлар сигаретдан ясалган “тутунли сиртмоқ” домига тушиб, ҳаётларини нобуд қилаётганидан бехабарлар.

Батафсил...

Ошқазон-ичак раки: Асосий хавф - спиртли ичимликлар

Биз ушбу маълумотни Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сайтдан олдик. Ғайридинларнинг ўзлари Ислом ҳаром қилган нарсанинг инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини илмий йўл билан исботлашибди. Манбада айтилишича, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, спиртли ичимлик ичадиган кишиларда ичмайдиганларга нисбатан ошқозон-ичак раки касаллигига чалиниш эҳтимоли 60%га ортади.

Батафсил...

Юсуф Қаразовий: Инсонларни жин чалиши – бўлмаган гап

Мусулмонларнинг машҳур олими Юсуф Қаразовий инсонларни жин чалиши (ичига жин кириши) ҳақидаги гапларни асоссиз деб ҳисоблайди. У ўзининг «Ал-Жазира» телеканалининг жонли эфирида телетомошабиннинг «Ҳақиқатда ҳам жинлар инсон вужудини ишғол этиб, унга жойлашиб олиб, унинг номидан гапиришадими?» деган саволига берган жавобида “Мен бунга ҳеч қандай ишончли далил йўқ , билъакс Қуръон буни инкор этади, деб биламан”, деган.

Батафсил...

Аср вақтининг сири

“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликнинг давоси бўлиши мумкин...”

Бир қарашда бироз муболағага ўхшаб кўринган бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Куръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган Халқаро Ислом анжуманидаги бир тиббий тадқиқотга оид маърузадан олинган хулосадир. Аср намози даво бўладиган касалликлар рўйхатида яна қуйидагилар жой олади: гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, цирроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминорея (оғриқли ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи)...

Батафсил...

Силикон орзулар...

Нафис тери, ҳашаматли кўкраклар, хушбичим қоматлар энди ҳар қадамда сотиладиган товарга (молга) айланди. Бу ҳақида қачонлардир бирон нарса ёзаман деб ўйламаган эдим, асосий нарса шу нарсани борлигини аниқ англаб етиш ҳам насибам экан. Дунё пластик амалиётларга шу даражада ўрганиб кетишдики, замонавий аёллар жозибали кўриниш учун бундай жарроҳлик амалиётлар оқибатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаяптилар. Қимматбаҳо клиникаларнинг мижозлари таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб бормоқда.

Батафсил...

Гиёҳвандликнинг ёмон оқибатлари

Аллоҳ азза ва жалланинг марҳамати ила бугун эътиборингизга жаҳон жамоатчилиги томонидан аср вабоси деб номланган гиёҳвандлик ва унинг инсон ҳаётига етказадиган оғир зарари ҳақида огоҳлантирамиз.

Маълумки, Аллоҳ таоло инсон зотини Ўзи яратган жонзотлар ичида ўзининг ақл-идроки ила мукаррам ва азиз қилди ва бу ҳақда хабар бериб айтди:

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш