Порнографиянинг мияга таъсири

Ҳолат эса аянчлидир. Айниқса эркаклар кўп чалинган порнография балоси бугун эпидемия даражасига келди. Аммо, шундай бўлсада, негадир кўпинча бу жуда катта муаммо ҳақида сукут сақланади. Муаммонинг ўзи эса асосан психология ёки ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан ёзилган мақолаларда ёритилади. Биз ушбу мақолада порнографиянинг мияга қандай таъсир қилиши ҳақида неврология нуқтаи назаридан тўхталиб ўтмоқчимиз. Хотира ва зеҳн феноменини тушунтиришнинг замонавий модели асосида синаптик мутаносиблик негизи ётибди. Яъни, одам мияси бирон тажриба натижасидаги рецепторлар фаолиятига мутаносиб равишда нейронлар (ҳужайралар) орасидаги алоқалар кучини ўзгартириш имкониятига эгадир. Бу механизм миқдорнинг ўзгариши ва фаоллашган рецептор турлари ҳамда нейротрансмиттернинг ажралиб чиқиш ҳажмидан иборат (нерв ҳужайрасидан электр импульсни ўтказишни таъминловчи биологик фаол моддалар).

Батафсил...

Носвой нима?

Ундан қутулишга қандай ёрдам бериш мумкин? Мен унга ёрдам бермоқчиман, унинг ўзи ҳам рози. Маслаҳат беринг. Кейин, носвой чекканда таҳорат кетадими?

Жавоб. Нос чекиш шаръан ҳаромдир, чунки у инсоннинг саломатлигига салбий таъсир қилади, уни маст қилади ва ақлини кетказади. Бундай модданинг ҳаромлигига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Агар инсон хушини йўқотса (масалан, уйқуда, хушдан кетишда ёки мастликда), таҳорат бузилади. Маслаҳат шуки, ақл-хушни йиғиб, бундай ифлос нарсани истеъмол қилишни ҳозироқ тўхтатиш керак. (umma.ru)
Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш