Таҳорат - чўчқа гриппига қарши энг самарали восита!

Европа ва Россия ҳудудларида A(H1N1) рақамли чўчқа гриппи тарқалмоқда. Хавфли вируснинг айнан мана шу тури ушбу мавсумда бошқа тур вирусларга қараганда каттароқ хавф туғдирмокда. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги тарқатган маълумотларига қараганда, мамлакатнинг 47 ҳудудида грипп билан касалланиш эпидемия ҳолатига келган. 27 январ кунигача элликка яқин россиялик чўчқа гриппидан вафот этган.

Батафсил...

Бешбармоқ саломатлик учун фойдали экан

Қозоғистон бош кардиологи, тиббиёт фанлари доктори Махаббат Бекбўсиновага кўра, турмуш тарзини, шунингдек, овқатланиш рационини ўзгартириш ҳисобига ҳафақондан (гипертония) бутунлай халос бўлиш мумкин. Бу ҳақда “Мегаполис” газетаси ёзмоқда.

Батафсил...

Ислом дунёсидаги энг асосий 10 та биоэтика муаммолари

Охирги ўн йилликларда фан-техника соҳасида эришилаётган ютуқлар билан боғлиқ ахлоқий мураккаб масалалар (дилеммалар), хоҳ диний, хоҳ дунёвий жамият бўлса-да, ҳар қандай кўринишдаги жамиятга даҳл қилмоқда. "Бунда биоахлоқ (биоэтика) соҳасидаги секуляризация ҳодисаси биоэтика борасидаги баҳс-мунозараларда устунлик қилмоқда.  Биоэтика соҳасида диний-тиббий анъана ўрнига фалсафий-ҳуқуқий концепция қарор топаётганлиги кузатилмоқда”, - деб таъкидлаган эди Дэниел Каллаан (Daniel Callahan) бундан йигирма йил олдин.
Бироқ кўплаб диний жамоаларда, мисол учун, мусулмонлар орасида биомедицинанинг этикасига оид саволларига жавоб излашда диний анъаналар асосий манба сифатида ҳали ҳам устувор мавқега эга. 2010-2011 йилларда исломий жамоаларда биоэтиканинг муҳим масалаларини белгилаш учун халқаро анкета сўровлари ўтказилди. Ушбу мақолада мазкур тадқиқотнинг натижалари, яъни мусулмон мамлакатларида биоэтика ривожланишининг ўнта муҳим йўналишлари тақдим этилган.

Батафсил...

Ароматерапия. Мусулмонларнинг унга муносабати қандай бўлиши керак

Айтиш мумкинки бизни ўраб турган бутун олам ҳидлардан иборат, улар ёқимли ва ёқимсиз, оғир ва енгил, биз томондан қабул қилинадиган ва қабул қилинмайдиган бўлиши мумкин. Ҳар биримиз уларни ўзимизча ҳис этамиз, ва табиийки уларга муносабатимиз хар хил. Баъзилар ҳидларни баъзи бир ҳайвонлардек сеза олмаганидан қандайдир ожизликни ҳис қилишга мойил. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки Аллоҳ таоло инсонни мукаммал қилиб яратган ва агар бизнинг ҳид билишимиз озгинага ўткирлашса бизга азоб берар эди. У ҳолда биз ҳатто энг замонавий ювиш воситалари билан ювинганда ҳам кетмайдиган одамнинг табиий ҳидини доим сезиб турган бўлар эдик.

Батафсил...

Ислом ҳимоя қиладиган 10 та касаллик

Жаҳоннинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир вақтда Аллоҳ Таоло тарафидан инъом этилган Ислом жуда кўп касалликлардан сақланиш имкониятини бермоқда. Беш вақт намоз, ҳалол таомлар билан овқатланиш, Рамазондаги рўза, одатий вақтда кўп еб қўйишдан тийилиш ва умуман олганда саломатлик учун зарар бўлган нарсалардан ўзини тийиш инсон саломатлиги учун хизмат қилмоқда.

Батафсил...

Саратон касаллигига чалиниш Аллоҳнинг иродасидан бошқа нарса эмас

АҚШ олимлари саратоннинг аксар кўринишлари чекишга ўхшаш одатлар туфайли эмас, балки турли тасодифлар орқали кишида пайдо бўлиши мумкин, деган хулосага келишди. Америкалик физиологлар томонидан айнан шу масала юзасидан олиб борилган тадқиқотлар, нега одам организмидаги айрим хужайралар саратонга қарши ҳимояланмаган бўлади, деган саволни туғдирди.

Батафсил...

Олимлар тасдиклади: рўза тутиш иммунитетни тиклайди

Иммунитет – бу  нафақат оддий одам тушуниши мушкул бўлган, балки бизнинг соғлиғимизга ғамхўрлик қилувчи оддий шифокорларнинг ҳам тушуниши қийин бўлган нарсадир. Кўпчилик одамлар шамоллашни даволаш ва иммунитетларини ошириши учун синтетик витаминлар ва дорилар (қандай тайёрланишига аҳамият бермасдан) орқасидан елиб югуришади. Лекин касаллик барибир давом этаётгандек.

Батафсил...

Ёмонликлар онаси ҳақида

Қуръони каримнинг "Ал-Исро" сураси 32-оятида: "Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир — энг ёмон йўлдир", — дея амр этилган. Бундан зино тугул, унга мойил этувчи йўлларга ҳам мутлақо яқинлашмаслик зарурлиги уқдирилганлигини англаш мумкин. Демак, Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни барча фаҳш ишлар ва фосиқ йўллардан қайтишга буюрган. Қарангки, зинога олиб борувчи фаҳш ишлардан бири — гунохи кабиралардан хисобланувчи бадмастлик экан. Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг қуйидаги байтларида оламжаҳон ҳикмат бор.

Батафсил...

ГМО: Ирсият муҳандислиги ва шубҳалар қуршови

“Бизнинг пайтларда пишган помидорни тишласанг, суви атрофга сачраб кетарди... булғори қалампирдан дўлма қилса, қалампир пўстининг юпқалиги сабабли унинг ичидаги қиймаси кўриниб турарди... қулупнай ширинлигидан уни шакарга ботирмай ердик... тарвузнинг данаги йирик бўларди...”.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш