Силикон орзулар...

Силикон орзулар...

Нафис тери, ҳашаматли кўкраклар, хушбичим қоматлар энди ҳар қадамда сотиладиган товарга (молга) айланди. Бу ҳақида қачонлардир бирон нарса ёзаман деб ўйламаган эдим, асосий нарса шу нарсани борлигини аниқ англаб етиш ҳам насибам экан. Дунё пластик амалиётларга шу даражада ўрганиб кетишдики, замонавий аёллар жозибали кўриниш учун бундай жарроҳлик амалиётлар оқибатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаяптилар. Қимматбаҳо клиникаларнинг мижозлари таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб бормоқда.

Бундай “жозиба”га эга бўлиш учун моддий имкониятлари йўқлар эса бугун интернет имкониятларидан фойдаланишмоқда. Бир қараганда бўлмағур гаплга ўхшаб кўринсада, бироқ турли хил ижтимоий тармоқларда бундай гуруҳлар жуда кўп. Улар “Кўкракни катталаштиришга пул йиғаяпман”, деб аталади. Миллиондан ошиб кетган етимлар, кўп болалик оилалар, уй-жойсиз қочқинлар молиявий ёрдамга кўпроқ мухтож бўла туриб, мана бундай ахмоқона орзу истаклар... Аёлларнинг биттаси ёзади: “Ёшим 26да. Ўғлим бор лекин кўкрагим кичкина. Чиройлик она ва жозибали қиз бўлиб кўринишни истайман. Бироқ ниятимни амалга ошириш учун кредитга пул беришмаяпти, боласи бор ёлғиз аёл керакли пулни йиғиши ҳам қийин экан. Чиройлик кўкрагим бўлишини истайман, шунинг учун ҳам бу ерда ёрдам сўрашга қарор қилдим”. Қиз ўзининг кўнгилдаги орзусини рўёбга чиқариш учун ёрдам сўраяпти. Ёрдам бермоқчи бўлганлар ҳам топилаётгани ажабланарлидир. Бироқ, бунга ўхшаб орзу қиладиганларга қарши бўлганлар ҳам жуда кўп.

Аёллар кўкрагини катталаштириш бўйича биринчи амалиёт 1962 йили бўлиб ўтган. Уни иккита жарроҳ амалга оширган - Френк Жерой ва унинг ҳамкасби Томас Кронин. Биринчи бўлиб шундай амалиётга рози бўлган аёл 30 ёшлик Тимм Жин эди. Кейин маълум бўлишича, Жин аввалига жарроҳларга кўкрагини катталаштириш учун эмас, балки татировкасини олиб ташлаш бўйича мурожат қилган экан. Бироқ уддабурон жарроҳлар унга кўкракни бир размерга (даражага) катталаштириш бўйича экперементал амалиётга кўндиришган, эвазига қалқиб турган қулоғини ҳам тўғирлаб беришни ваъда қилишди. Шифокорлар аёлни васасага солиб қўйганидан, аёл нимага рози бўлиб қўйганига ўзи ҳам тўлиқ тушунмаган. Жарроҳлик экспрементлар инсонни қандай куйга солиб қўйиши ҳақида бугунги кун ОАВлари барралла гапирмоқдалар.

Дунёнинг энг йирик имплантант ишлаб чиқарувчи компанияси Poly Implant Prothese (PIP) директори Жан Клодом Масс устидан бошлаган маҳкама кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Ярим миллионга яқин аёллар французларнинг кўкрак имплантатларидан жабр кўришган. Жарроҳлар 65 мамлакатда мазкур фирма маҳсулотлари билан кўкракларни катталаштирган. Аксар клиникаларнинг эътироф этишича, бу имплантантларнинг арзонлигига кўпчилик алданиб қолишган. Тергов жараёнида, виждонсиз тадбиркорлар 20 йилдан бери тиббий силикон ўрнига саноатда ишлатиладиган силиконлардан фойдалангани аниқланди. Унинг, анча арзон экани ҳам тушунарли. Ҳар бир қалбаки имплантантдан компания 10 евро миқдорида пул тежаган. Бундай амалиётни амалга ошириш Европада 15 минг еврони ташкил қилади. Ўзи шундоқ ҳам катта фойда келтириб турган бизнесда ҳам тежаш нимага керак? Эҳтимол, бу ерда нафс балоси, инсоннинг очкўзлиги ғалаба қозонганга ўхшайди.

Муаммо ўзи нимада? Муаммо унинг зарарлигида, аниқроғи аёл организми учун ўта хавфли бўлганидир: гель имплантант деворларини ёриб чиқади ва заҳарли моддалар организмга тушиб қонни заҳарлайди ва саратон касаллигини келтириб чиқаради. 20 та франсуз аёлида саратон шиши борлиги аниқланди. Иккитаси эса вафот қилган. Яна қанча аёл ўлиб, нобуд бўлиши ҳам номаълум. Сифатсиз имплантант, белгиланган вақтда портлайдиган бомбага ўхшайди, бироқ шу белгиланган вақт қачон келишини ҳеч ким билмайди. Олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, унинг деворлари ҳам чидамсиз материаллардан ясалган экан, улар вақт ўтгач дарз кетади ва унинг ичидаги заҳарли силикон сизиб чиқишни бошлайди. Кейинчалик мамлакатга тегишли соғлиқни сақлаш ташкилотларининг вакиллари дефект имлантантларни дарҳол олиб ташлаш кераклигини талаб қилиб чиқишди.

Нима бўлганда ҳам, натижада қора бизнес ташкилотчилари осонгина қутилиб қолишди. Жан Клод Масс фирибгарлиги учун тўрт йилгагина қамоқ жазосини ўташга ҳамда 75 минг евро жарима тўлашга ҳукм қилинди. Унинг тўртта муаовини ҳам жазонади. Уларнинг иккитаси уч йилга қолганлари эса шартли равишда 18 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ, охиратда эса жиноий бизнес ташкилотчиларига бериладиган жазо олдида бу дунёдагилари ҳеч нарса эмас.

Ноинсоний фирибгарлик қурбони бўлган аёлларга чин қалбдан раҳминг келади киши. Бироқ бошқа тамонидан, кўпчилик бу воқеаларни Аллоҳ таоло тарафидан замонавий аёллар (сатанг) учун бир огоҳлантириш дея ҳисобламоқдалар. Айнан сатанг аёллар, чунки бундай амалиётга мурожат қилганларнинг 20 фоизи тиббий зарурият билан уларга мурожат қилишга мажбур бўлишган, масалан онкологик касалликлар ҳамда турли касалликлар сабабли кўкраклари олиб ташланган аёллар. Қолганлари эса, чиройлик ва жозибали кўриниши учун шундай йўл тутишган. Исломда хилқатни ўзгартириш гуноҳи кабира (катта гуноҳ) ҳисобланади.

Танамиз, саломатлигимиз Аллоҳ таоло тарафидан бизга вақтинча инъом этилган омонатдир. Шундай экан, умримиз сўнггида биз бу оманатдан қандай фойдаланганимиз ҳақида албатта, сўраламиз. Ислом мўътадил даражада таомланишга чақиради ҳамда танамизга зарар қиладиган барча нарсаларни тақиқлайди. Агар мусулмон Қуръон ва Суннатга эргашса, у саломатлигини узоқ йиллар мабойинида сақлаши мумкин. Агар инсон бу дунёга соғлом туғилиб, яъни соғлом аъзолари бўлиб туриб бошқача кўриниши учун, масалан кўкрак шаклини ўзгартириши ёки бошқа аъзоларини ўзгартирмоқчи бўлса, бу мумкин эмас, яъни Исломда бу нарса ман этилган. Ислом буни тақиқлайди. Ўз кўринишини ўзгартиришга ҳаракат қилиш Исломда оғир гуноҳлардан бири ҳисобланади. Бироқ, пластик операцияга зарурат бўлса, масалан туғма касаллик натижаси ва ҳакозолар истисно деб қаралади. Фақат ташқи гўзалликгина эмас, аксинча ички гўзаллик ҳам борлигини унутиб қўймаслик керак. Шунинг учун ҳам, қабрларда ҳам чириб кетмайдиган ва охиратда биз билан бирга бўладиган қалб гўзаллигига қараб интилавериш керак.

Ҳақиқатдан ҳам, раҳмдиллик, меҳр-шавқат ва Аллоҳдан қўрқиш (Тақво) каби жуда кўп инсоний сифатлар одамнинг ташқи кўринишига асло боғлиқ эмас. Гўзал хулқли инсоннинг ташқи кўриниши ўктам ва гўзал эмаслиги унча кўзга ташланмайди. Катта кўкраклар ёки шишиб турган бўртма лаблар, бу орзу қиладиган нарсалар эмас. Бу каби ишлар сифатсиз силиконга ўхшаб ички дунёни заҳарлайди, қалбларни қатиб қолишига сабаб бўлади, оқибатда эса у аёл кишини ҳалок қилиши мумкин. Силикон орзулар ўрнига намозга ғайрат қилиш ҳамда Аллоҳ таолодан ички дунёйимизни гўзал қилишини сўраб ёлваришимиз лозим ва лобуддир.

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади


Илова


«КОСМЕТИК ЖАРРОҲЛИК ВА УНИНГ ҲУКМИ»

ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ ҚАРОРИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ


Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси Малайзиянинг Бутражая шаҳрида ҳижрий 1428 йили Жумадул охир ойининг 24-дан 29-гача яъни милодий 2007 йил 9 июлдан 14 июлгача бўлиб ўтган мажлисда қуйидаги мавзуни муолажа қилди:

«КОСМЕТИК ЖАРРОҲЛИК ВА УНИНГ ҲУКМИ»

Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади

Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи;
Косметик жарроҳлик инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали унга чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли бузилган вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.
Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш;
1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан, вазифани қайта йўлга қўйиш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш.
2. Жарроҳлик умид этилган манфаатнинг ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.
3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли ва мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши лозим.
4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши шарт.
5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра била оладиган бўлиши лозим.
6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги лозим.
7. Шаръий манбайларга мухолиф бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан  қилган ривоятда:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деганлар.
Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан  ривоят қилган ҳадисда айтилишича, соч уловчи аёл ва соч улаттирувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздиртирувчини, оғриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатланган.
Ва яна, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан манъ этганлар.
8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи лозим. Номаҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш шарт. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда зарари йўқ.

Учинчи: Шаръий аҳкомлар:
1. Косметик жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир.
А – Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш.
Аллоҳ Қуръонда бу ҳақда: «Дарҳақийқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» («Тийн» сураси, 4-оят), деб айтган.
Б – Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайтариш.
В – Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан, дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб, унинг шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса.
Г – Бахтсиз ҳодисалар сабабли ёнғин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар туфайли юзага келган ноқулайликларни бартараф қилиш. Масалан, касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, эмчакнинг касалликка олиб бори-шидан хавфга тушилса, баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда, соч экиш. Бу, хусусан, аёлларда учрайди.
Е – Бадбашараликни йўқотиш, хусусан, у нафсий азиятга сабаб бўлса.
2. Косметик жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Худди юзни муайян кўринишда кўриниш учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бошқача қилиш, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш кабилар.
3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса, жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.
4. Ажинни жарроҳлик йўли орқали ёки укол орқали модомики, касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жоиз эмас.
5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида ёки мажбурлашлик билан йиртилиб кетган бўлса, уни тикиш жоиз. Аммо, фоҳиша сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда дўхтир аёллар бошчилик қилмоғи лозим.
6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал этмоғи ва жарроҳлик амалиёти қилдираётганларга насийҳат қилмоғи лозим. Чунки, «Дийн насийҳатдир», деб айтилган.

Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади:
1. Шифохона ва хусусий клиника дўхтирлари, Аллоҳга тақво қилишни лозим топинг. Амалиёт давомида ҳаром нарсаларга йўл қўйманг.
2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машғулот ва косметик жарроҳликга тааллуқли нарсаларда фиқҳини билмоқлари ва у ишларида шаръий ҳукмни аниқламасдан туриб фақат моддий манфаатни ўйламасликлари лозим. Ҳамда ҳаққга мухолиф бўлган савдога тарғиб қилувчи нарсага ҳам бормаслиги лозим. Валлоҳу аълам.


Манба: Фиқҳ.Уз

back to top