Ошқазон-ичак раки: Асосий хавф - спиртли ичимликлар

Биз ушбу маълумотни Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сайтдан олдик. Ғайридинларнинг ўзлари Ислом ҳаром қилган нарсанинг инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини илмий йўл билан исботлашибди. Манбада айтилишича, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, спиртли ичимлик ичадиган кишиларда ичмайдиганларга нисбатан ошқозон-ичак раки касаллигига чалиниш эҳтимоли 60%га ортади.

Спиртли ичимликлар истеъмоли инсоннинг ошқзон-ичак органларини хавф остига қўяди.
Бошқа дардлар каби, ошқозон-ичак раки касаллигига чалинишда ҳам кишининг ҳаёт тарзи муҳим роль ўйнайди. Бу касалликка чалинган кишиларнинг аксариятида спиртли ичимликлар ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш ва ҳаддан зиёд семириш кабилар кузатилади.
Булар орасида ракка энг кўп сабабчи бўладиган омил спиртли ичимликлар истеъмоли бўлиб, ичмайдиган, чекмайдиганлар, бироқ ортиқча семирганларга нисбатан унинг хафи 60%, шунингдек ортиқча вазнга эга бўлиш ва сигарета чекиш 20%га кўпроқ хафлидир. Шу билан биргаликда рак хафининг қолган 20%и қизил гўшт ва колбасаларни кўп истеъмол қилишга тўғри келади (Муаллиф изоҳи: Австралияда гўшт маҳсулотларининг деярли ҳаммаси чўчқа ёки шаръий йўлда сўйилмаган гўштларга тўғри келади).

Сиднейдаги George институти олимлари ушбу тадқиқот натижасидан, яъни ошқозон-ичак ракига асосан спиртли ичимликлар сабаб бўлишидан ҳайратда қолдилар. Ушбу тадқиқот раҳбари Рачел Хухлейнинг (Rachel Huxley) айтишича: «Аксарият одамларда ошқозон-ичакни хавф остига қўядиган сабаблардан фақат нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазн, деган тушунча бор эди, холос. Лекин спиртли ичимликларнинг бу борада энг хафли омил эканлиги маълум эмасди».
Австралиядаги ушбу кашфиётни қўлга киритган илмий гуруҳ 100та халқаро изланишларни ўрганиб чиқиб, бу борада илмий тадқиқот олиб борган эди.
Рэчел Хухлейнинг таъкидлашича, ушбу тадқиқотдан қўлга киритилган хушхабар шуки, бунга қарши тура оладиган чора - соғлом ҳаёт тарзи, спорт машғулотлари ва кўпроқ табиий озуқалар билан овқатланишдир. Лекин буларнинг ошқозон ичак раки билан касалланишга ижобий таъсири жуда ҳам оздир».

Ҳақиқий мусулмон кишилар учун юқоридаги тадқиқотлар унча муҳим аҳамият касб этмайди, чунки биз калимаи шаҳодат келтиргандан сўнг Аллоҳнинг фарзларини ҳеч иккиланмасдан, бизга моддий ёки маънавий, тиббий фойдаси бор-йўқлигини ўйламасдан туриб бўйсунишга маъмурмиз. Зеро, Аллоҳнинг барча амрларида инсонлар билмайдиган ҳикматлар, инсониятга дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдали бўладиган жиҳатлар кўпдир.
Кўриб турганингиздек, вақт ўтиб, инсониятнинг фан-техника ривожланиб, тараққиёт даражаси юксалиб борган сари Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларнинг инсон учун хафлилигини ғайриддинларнинг ўзлари исботлаяптилар. Лекин илм фанга алданиб қолмаслик ҳам керак, чунки Исломга қарши бўлган дин душманлари Аллоҳнинг бир амрини олиб, уни ўзларича тадқиқот қилиб, бунинг фақат ёмон тарафларини кўрсатиб, яхши томонларини яширишлари, тадқиқот натижаларини бузиб кўрсатишлари ҳам мумкин.
Бундай ҳолларда биз уларнинг фитналарига учмай, «буни бизга Аллоҳ фарз қилган» деб, ҳақ йўлда бардавом бўлишимиз керак. Бу имтиҳон дунёсининг яқинда тугаши барҳақдир, ўлимдан кейинги ҳаёт ҳам барҳақдир.
ИншаАллоҳ, Аллоҳнинг амрларига бўйсуниб яшаган ҳаётимиздан ҳеч ҳам афсусланмай, аксинча, «Алҳамдулиллаҳ, ҳаётимда шундай қилган эканман», дейдиганлардан бўлармиз. Аллоҳ барчамизни ҳақ йўлдан адаштирмасин.

back to top