Сигарет чекувчиларнинг ақлий қобилияти (IQ) пастроқ

Yazete.com Интернет нашрининг хабар беришича, тадқиқот натижаларига кўра кунига бир пачка сигарет чекканларнинг ақлий қобилияти ўртача 7.5 балга пастроқ бўлиши аниқланган. Демакки одам қанча кўп сигарет чекса, унинг ақлий қобилияти шунчалик пасаяди деб хулоса қилади тадқиқот муаллифлари.

Доктор Марк Вайзер (Dr. Mark Weiser) бошчилигида Шеба (Sheba) соғлиқ маркази Исроил армиясининг аскар ва зобитларининг ақлий қобилиятига никотин таъсирини ўрганиб чиқди. Илмий тадқиқотда 20 мингдан зиёд кўнгилли қатнашган. Улардан:
- сигарет чекмайдиганларнинг ақлий қобилияти ўртача 101 бал;
- сигарет чекадиганларнинг ақлий қобилияти ўртача 94 бал бўлган. Шулардан:
- кунига 1-5 дона сигарет чекадиганларнинг ақлий қобилияти ўртача 98 бал;
- сигарет чекишни 18 ёшдан кейин бошлаганлар ақлий қобилияти ўртача 97 бал;
- кунига 1 пачка ёки ундан кўпроқ сигарет чекадиганларнинг ақлий қобилияти ўртача 98 бал чиққан.

Юқоридаги маълумотлар асосида сигарет кашандаси қанчалик кўп сигарет чекса, унинг ақлий қобилияти шунчалик пасаяди деб хулоса қилади тадқиқот муаллифлари.

back to top