Олимлар тасдиклади: рўза тутиш иммунитетни тиклайди

Олимлар тасдиклади: рўза тутиш иммунитетни тиклайди

Иммунитет – бу  нафақат оддий одам тушуниши мушкул бўлган, балки бизнинг соғлиғимизга ғамхўрлик қилувчи оддий шифокорларнинг ҳам тушуниши қийин бўлган нарсадир. Кўпчилик одамлар шамоллашни даволаш ва иммунитетларини ошириши учун синтетик витаминлар ва дорилар (қандай тайёрланишига аҳамият бермасдан) орқасидан елиб югуришади. Лекин касаллик барибир давом этаётгандек.

Заиф иммунитетли одамлар учун ўз соғлиқларини яхшилаш учун кўплаб табиий кўрсатмалар мавжуддир.
Тадқиқотчилар яна бир оддий усулни топишдики, бундан, ёшидан қатъий назар, ҳамма фойдаланиши мумкин ва у бепул туради. Олимларнинг аниқлашича, оқ қон таначалари рўза тутиш давомида яхши янгиланиб тураркан (тикланаркан). Иммунитет системасининг тўла тикланишига (янгиланишига) эса 3 кун керак бўлади.
Жанубийкалифорния Университети тадқиқотларига кўра, агарда рўза тутилса, ҳаттоки кексаларда ҳам иммунитет тикланар экан. Олимларнинг қайди қилишича, рўза  тутиш -организмнинг қон хужайраларига, вазифаси инфекциялар билан курашиш ҳисобланган, янги қон таначаларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Шунингдек қайд қилиб ўтишдики, ушбу кашфиёт, асосан, заиф иммунитетли одамлар учун эффект беради, хусусан, химиотерапия олган беморлар учун.
 “Рўза қон хужайралариниг ривожиланишига ва бутун системанинг тикланишига ёрдам беради”, - дейди Жанубийколифорния университети геронтология ва биология фанлари доктори Вальтер Лонго. Унинг фикрига кўра, рўза тутиш мобайнида, энергия олиш учун, одам организми иммуниет системасидаги кераксиз хужайраларни қайта ишлаб чиқаради айниқса шикаст етганларини. Тадқиқотлар давомида, иштирокчилар 6 ой мобайнида мунтазам равишда 2 кундан 4 кунгача рўза тутишди.

 Манба: Daily Health Post

back to top