Logo
Print this page

Саратон касаллигига чалиниш Аллоҳнинг иродасидан бошқа нарса эмас

Саратон касаллигига чалиниш Аллоҳнинг иродасидан бошқа нарса эмас

АҚШ олимлари саратоннинг аксар кўринишлари чекишга ўхшаш одатлар туфайли эмас, балки турли тасодифлар орқали кишида пайдо бўлиши мумкин, деган хулосага келишди. Америкалик физиологлар томонидан айнан шу масала юзасидан олиб борилган тадқиқотлар, нега одам организмидаги айрим хужайралар саратонга қарши ҳимояланмаган бўлади, деган саволни туғдирди.

"Science” журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, саратонга чалиниш ҳолатларининг учдан икки қисми тасодифий мутация натижасида юз бераркан. Буюк Британия фонди ҳисобланмиш “Cancer Research UK” шуни маълум қилдики, носоғлом турмуш тарзи саратон хавфини оширувчи энг асосий омиллардан бири ҳисобланаркан.
АҚШда 6,9 фоиз аҳоли саратоннинг енгил кўриниши билан, 0,6 фоизи мия саратони билан ҳамда 0,00072 фоиз аҳоли эса овоз йўллари саратони билан оғриган.
Чекиш ва ўзида захарли моддаларни мужассамлаштирган тамаки тутуни ўпка саратонини келтириб чиқаргани кўп кузатилган. Бу вазиятда мияга қараганда ҳазм қилиш органлари турли заҳарли моддаларга кўпроқ дуч келар экан. Лекин шундай бўлсада, ичакдаги саратон шишларига нисбатан миядаги шишлар уч баравар кўп учрайди. Жон Хопкинс номидаги университетнинг тиббиёт факультети ва Блумберг жамият саломатлиги институти олимлари бу муаммо аслида турли хужайрилар алмашинувига боғлиқ эканлигини аниқлашди. Хавфли жараён Инсон организмида емирилган ва яроқсиз ҳолга келган хужайралар доимий алмашиниб туради. Мана шу алмашиниш жараёни содир бўлаётган даврда саратонли мутацияга учраш хавфи кучаяди.
Хужайраларнинг катта тезликда ривожланиши терининг ҳолатига боғлиқ. Масалан, ичак терисинининг хужайралари мияникига қараганда бир неча баробар тез тикланади.
Бир гуруҳ физиолог олимлар 31 хил терини ҳамда инсоннинг ҳаёт давомида саратон шишларига мойиллигини ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижасида, шундай хулосага келишдики саратон хавфининг учдан икки қисми хужайралар алмашинуви даврига тўғри келаркан, ҳеч қандай ташқи муҳитга эмас.
Тадқиқот давомида шу нарса маълум бўлдики, мия шишлари ва ошқозон ости безидаги шишлар бир неча хили бўларкан. Олиб борилган изланиш муаллифларидан бири онкология профессори Кристиан Томасеттининг фикрича, яхши профилактика ишларини олиб бориш билан саратоннинг олдини олиш мумкин экан.
"Агар саратон шишларининг учдан икки қисми хужайраларнинг бўлиниши ва алмашинуви натижасида ҳосил бўлинишини ҳисобга оладиган бўлсак, мутахассисларга текширтириб, касалликнинг олдини олса бўлади, деб ҳисоблайман", - дейди у.

Ҳаёт тарзи

 Демак, саратон касаллигинг учдан икки қисми юқорида айтиб ўтилган жараён натижасида юзага келадиган бўлса, қолган бир қисми барчага маълум сабаблар туфайли пайдо бўлади:
- ультрабинафша нурлари натижасида ҳосил бўладиган меланома - тери саратони;
- чекиш сабабли юзага келадиган ўпка саратони;
- нотўғри овқатланиш туфайли ва бир қанча генетик омиллар таъсирида овқат ҳазм қилиш органларида пайдо бўладиган йўғон ичак саратони бунга мисол бўла олади.
"Cancer Research UK" хайрия жамғармаси ўтказган мустақил текширувлар шуни кўрсатдики 40 фоиз саратон касаллиги ташқи муҳитнинг таъсири асосида пайдо бўлади. Масалан, яшаш тарзидан. Фонднинг ижтимоий алоқалар вакиласи доктор Эмма Смитнинг таъкидлашича нотўғри оавқатланиш жараёнида юзага келадиган семизлик, чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш инсонда саратоннинг турли кўринишлари пайдо бўлишига олиб келаркан.

Сарвар Анвар ўғли таржимаси

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика