Ароматерапия. Мусулмонларнинг унга муносабати қандай бўлиши керак

Ароматерапия. Мусулмонларнинг унга муносабати қандай бўлиши керак

Айтиш мумкинки бизни ўраб турган бутун олам ҳидлардан иборат, улар ёқимли ва ёқимсиз, оғир ва енгил, биз томондан қабул қилинадиган ва қабул қилинмайдиган бўлиши мумкин. Ҳар биримиз уларни ўзимизча ҳис этамиз, ва табиийки уларга муносабатимиз хар хил. Баъзилар ҳидларни баъзи бир ҳайвонлардек сеза олмаганидан қандайдир ожизликни ҳис қилишга мойил. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки Аллоҳ таоло инсонни мукаммал қилиб яратган ва агар бизнинг ҳид билишимиз озгинага ўткирлашса бизга азоб берар эди. У ҳолда биз ҳатто энг замонавий ювиш воситалари билан ювинганда ҳам кетмайдиган одамнинг табиий ҳидини доим сезиб турган бўлар эдик.

Ҳидлар олами жуда хилма-хилдир, қизиғи шуки – баъзи ҳидлар бизга ёқимли, бир хиллари кўнгил айнитади, баъзи бирлари эса даволаш ва профилактика борасида фойдалидир, албатта меъёрида ишлатилса.
Эфир мойлари – ўсимликларнинг хар хил қисмларида, асосан гулларида, баргларида, меваларида ва илдизларида бўлувчи хушбўй ҳидли учувчан моддалардир.
Ароматерапия – бу хар хил ўсимликларнинг эфир мойларини даво сифатида ишлатишдир. Илмий теория сифатида у нисбатан яқинда ривожланишни бошлади, бироқ аслида эса у бир неча асрлардан бери қўлланилади.
Эфир мойларига энг мансублиги бу яллиғланишга қарши, антимикроб, вирусга ва гижжаларга қарши таъсиридир. Бундан ташқари баъзи бир эфир мойлари юрак қон томир ва асаб тизми фаолиятига кучли таъсир кўрсатади, транквилизация ва тинчлантирувчи таъсирлари мавжуд.
Улар асаб тизимини стимуллайди, стресс ҳолатларини ва асаб зўриқишини йўқотади; жиззакиликни, эмоционал қўзғалувчанликни  камайтиради, уйқуни яхшилайди, ишчанлик қобилиятини оширади.
Ўсимлик хушбўй моддалари (буларга эфир мойлари, экстрактлар киради) шунингдек юрак қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Улар ёрдамида юрак ишемик касаллиги кечишига, юрак ритми бузилишига яхши тъсир кўрсатиш мумкин, чунки хушбўй ўсимлик моддаларининг баъзи компонентлари  ва уларнинг композициялари юрак тож артерияларини кенгайтириш хусусиятига эга, қайсики юрак мушакларининг кислород ва глюкоза билан таъминланишининг яхшиланишига олиб келади.
Ўсимлик хушбўй моддалари антиаритмик хусусияти туфайли ўтказувчанлик жараёнини яхшилайди, аритмияларни бартараф қилади. Артериял гипертонияда қон босими нормаллашади. Улар липидлар алмашинувини меъёрлаштириш хусусиятига эга, хусусан  - холестерин миқдорини камайтиради. Маълумки, атеросклероз профилактикаси нафақат ўртача хаёт давомийлигини узайтиради, балки қайсидир даражада қаришни секинлаштиради.
Уларни қўлланилишига бир нечта мисоллар:
Монарда, базилик ва фенхел мойлари иммунитетни кучайтиради. Анис, эвкалипт, қайин, сосна, пихта мойлари балғам кўчирувчи сифатида ишлатилади. Укроп, фенхел, анис каби эфир мойлари аёлларда лактацияни (сут ажралиши) стимуллайди, хазм шираларининг ишлаб чиқарилшини оширади ва овқат хазмини яхшилайди.
Албатта, ҳар бир янги нарсага бўлганидек, дунё ароматерапияга сергаклик билан муносабат билдирди. Маълум бир маънода бу тўғри, ахир хар бир янгилик ўзининг самарадорлигини исботлаш керак ва ундан сўнггина қўлланилиши керак, айниқса бунга  тиббиётда қаттиқ эътибор берилади.
Бироқ мусулмонларга, бошқа яна кўпгина саволларга бўлганидек, ароматерапияга бўлган муносабатини аниқлаб олиш анча осон кечди. Маълумки исломда хар хил турдаги парфюмерияни қўллаш маъқулланади. Эркаклар хар бир ҳолатда, уйда хам , ташқарида хам парфюмерия қўллаши мумкин, аёллар эса бегона эркакларни ўзига жалб қилмаслиги учун фақат уйда кўллашига рухсат берилади.
Шундай қилиб, ароматерапия европага келмасидан анча олдин у мусулмон ўлкаларида яхшигина ўрганилиб бўлинган эди ва узоқ муддат самарали қўлланилиб келинган эди.
Шунинг учун ҳозирги ислом уламолари нуқтаи назарига кўра ароматерапия - бу бирон бир ғарбдан келган ва шариатга хилоф бўлган нарса эмас. Гап соғломлаштириш усули ҳақида кетяпти, қайсики мусулмонлар ўзи кўп асрлар қўллаган, ва кейинчалик “эсдан чиқаришган”. Уринотерапия, копротерапия каби усуллардан фарқли ароматерапия – бу қўшимча даволаш усули бўлиб Ислом принципларига тўғри келиши билан биргаликда вақт билан текширилган, шунингдек қадимги ва замонавий олимлар меҳнатлари билан тасдиқланган.
Эфир мойларини қўллаш доираси анча кенг. Улар хонага пуркалиб хушбўй ҳид таратиб туриши  мумкин. Чўмилаётганда ваннага солиш мумкин ва организм чарчаган ҳужайраларига мусбат заряд бериши мумкин. Кремларда, юзга суриладиган ниқобларда ва бошқа доривор косметикада ишлатилиши мумкин. Бунда косметик таъсири билан бирга бутун организмга хам шифобахш таъсирини кўрсатади.
Албатта барча дорилар каби эфир мойлари хам мутахассис маслаҳати билан ва меъёрий дозаларда қўлланилиши керак.
Шуни унитмангки, маълум бир маънода ароматерапияда биз ўзимизга ўзимиз шифокормиз, айнан – кўпинча бизга қайси хушбўй ёқимли бўлса ўша бизга фойдалидир. Бир эътибор беринг-а, ҳомиладор аёлларда ҳидларга бўлган муносабат (“бошқоронғилик”) қандай ўзгаради, ваҳоланки бу кўпинча нафақат онанинг, балки унинг ҳомиласи хам у ёки бу ҳидлар таъсирини сезишига боғлиқдир.
Олам ҳидларсиз хира бўлиб қолар эди. Бунга бир неча кун тумов билан касалланиб амин бўлиш мумкин. Аммо бу дунё ортиқча хушбўйлар билан хам яхши эмас. Атирлар дўконида узоқроқ қолган кишининг бош оғриғи – бу кучли ҳидлар оламида қолган инсонга энг кам жазодир.
Хушбўйлар, бу дунёдаги барча нарсалар каби меъёрда бўлиши керак, меъёр эса – индивидуал тушунча.

Фотима Манзур мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top