Бешбармоқ саломатлик учун фойдали экан

Бешбармоқ саломатлик учун фойдали экан

Қозоғистон бош кардиологи, тиббиёт фанлари доктори Махаббат Бекбўсиновага кўра, турмуш тарзини, шунингдек, овқатланиш рационини ўзгартириш ҳисобига ҳафақондан (гипертония) бутунлай халос бўлиш мумкин. Бу ҳақда “Мегаполис” газетаси ёзмоқда.

Махаббат Бекбўсиновага кўра, бешмармоқ ўзининг таъми, таркиби ва тайёрланиш услуби бўйича энг зўр таом бўлиб қолмоқда.  Мамлакатимизда 20 асрда ўтказилган тадқиқотлар натижаси бўйича, йилқи гўштида организм учун фойдали бўлган юқори зичликдаги липопротеидлар мавжудлиги аниқланган. “Бизнинг миллий таомимиз ўзиниг таркиби ва тайёрланиш услуби жиҳатидан соғлом саналади. Хамирни гўшт билан аралаштириб бўлмайди, уларни алоҳида-алоҳида ейиш керак, оқсилни углеводлар билан аралаштириб бўлмайди деган гаплар бор. Бироқ мамлакатимиздаги умрибоқий одамларга назар ташлаб кўрайлик, улар асосан бизнинг анъанавий миллий таомларни истеъмол қиладилар, бизда овқатланишнинг шунақа услуби қон-қонимизга сингиб кетган бўлиб, ирсиятимизга ўрнашиб қолган. Бизда бешмармоқ асосан кечки пайтда дастурхонга тортилиши, уни еб бўлгандан сўнг эса ухлагани ётишлари бошқа мавзу. Албатта бунақа овқатни ҳар куни эмас, тушликда ейилса, яхши бўларди”.
Гўштли таом истеъмол қилгандан сўнг шубат (туя сутидан тайёрланган ичимлик) ёки қимиз ичилса, фойдаси жуда катта. Булар ўз таркибига кўра бифидибактерия ва ишқор бўлиб, сийдик кислотасини ташқарига чиқариш ҳамда йўғон ичакдаги чириш жараёнини олдини олиш имкониятини беради.
“Ота-боболаримизнинг турмуш тарзи бутунлай бошқача бўлган: улар гўштли таом еганларидан сўнг отга миниб, чўлда чопиб юришган. Шунинг учун ҳам ҳамма нарса - овқатланишимиз ва жисмоний ҳаракатларимиз мутаносибликда бўлиши лозим”, - дейди мамлакатнинг бош кардиологи.

Манба: www.zakon.kz
Аббос Асад таржимаси

back to top