Logo
Print this page

Таҳорат - чўчқа гриппига қарши энг самарали восита!

Таҳорат - чўчқа гриппига қарши энг самарали восита!

Европа ва Россия ҳудудларида A(H1N1) рақамли чўчқа гриппи тарқалмоқда. Хавфли вируснинг айнан мана шу тури ушбу мавсумда бошқа тур вирусларга қараганда каттароқ хавф туғдирмокда. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги тарқатган маълумотларига қараганда, мамлакатнинг 47 ҳудудида грипп билан касалланиш эпидемия ҳолатига келган. 27 январ кунигача элликка яқин россиялик чўчқа гриппидан вафот этган.

Ўзингиз ва яқинларингиз H1N1 вирусидан қандай ҳимояланиши мумкин? Шифокорлар сафарга чиқмаслик ва одам гавжум жойларга бормаслик ҳамда ҳаста одам билан мулоқат қилишдан сақланиш керак, дея маслаҳатлар беришмоқда. Бироқ, мазкур касалликни олдини олишнинг энг самарали йўли тана тозалиги, айниқса қўлларни ювиб юришдир. Асосий қоидаларнинг бири – қўлни тозалаб, совунлаб ювишдир, бу эса ўз ўрнида микробларни йўқ қилади.
Танани тоза тутиш, юз, қўл ва оёқни мунтазам ювиб бориш – бутун дунё мусулмонлари амал қиладиган қоида, ибодатдир. Ибодатга киришишдан олдин мажбурий равишда таҳорат қилинадиган беш маҳал намоз – вирус қўзғатадиган хавфли касаллик четлаб ўтадиган ишончли омилдир. Таҳорат пайтида одам шифокорлар тавсия қиладиган бир нечта шартларни адо қилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Демак, қўлни ювиш, шифокорларнинг фикрига кўра, камида 20 сония давом этиши керак. Шундагина теридан касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмларни йўқ қилиш мумкин бўлади. Таҳорат жараёнида нафақат қўл, балки билаклар ҳам уч марта ювилади. Оқадиган сувда ювиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Оғиз ва бурунни чайқаш. Грипп вируси касал одамнинг аксириши, йўталиши орқали ҳаводан нафас йўлларига ўтиши мумкин. Соғлом одам танасига вирус нафас олиш йўллари орқали ўтади. Шунинг учун ҳам эпидемия даврида бурун ва оғизни тиббий ниқоблар билан ёпиб юриш тавсия этилади. Таҳорат олаётганда эса, уч марта оғиз ва бурун сув билан чайилади, бу эса ўз ўрнида оғиз ва бурундаги касални қўзғайдиган микробларнинг барҳам топишига сабаб бўлади. Шамоллаш инфекциялари мавсумида шифокорлар аҳолини айнан шундай  қилишни маслаҳат берадилар.
Шифокорларнинг айтишича, соғлом ҳаёт тарзи ила яшовчи ҳамда яхши иммунитетга эга одамларда касал бўлиш хавфи оздир.
Жисмоний соғлиққа фойдаси олимлар томонидан исботланган беш маҳал оёқларни ювиш, баданни артиш, беш вақт намоз – буларнинг бари Ислом динига амал қилаётган одамларга устунлик беради.

islamReviev мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика