Logo
Print this page

Ҳалаб туфайли Эйфель чироқлари ўчирилди

Ҳалаб туфайли Эйфель чироқлари ўчирилди

2016 йил 14 декабрь куни кеч соат 20:00 да Париждаги Эйфель минорасининг чироқлари ўчириб қўйилди. АFP агентлигининг хабар беришича, миноранинг чироқлари Ҳалаб аҳли билан бирдамлик белгиси сифатида ўчирилган. Париж шаҳар ҳокими Анн Идальгонинг айтишича,

бу иш жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Суриядаги вазиятни ҳал қилиш учун шошилинч чоралар кўришга қаратиш мақсадида қилинган. Бундан сал аввал Франция президенти Франсуа Олланд тинч аҳолини Ҳалабдан халқаро назорат остида олиб чиқиш зарурлигини маълум қилди.

Манба: Islam-today

Related items

Latest from Info.islom.uz

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика