Кексайганда оёқ мушакларининг бўшашиши сабаблари аниқланди

Кексайганда оёқ мушакларининг бўшашиши сабаблари аниқланди

Олимлар кексаларда оёқ мушакларининг табиий равишда бўшашиб кучсиз бўлиб қолиши бир қанча нерв фаолияти тўхташи билан боғлиқ эканини аниқлади.

168 нафар эркакнинг ҳаёти ва саломатлиги узоқ муддат кузатилгани натижасида улар 75 ёшга яқинлашган даврда оёқ мушакларини назорат қилувчи нервлар қарийиб 30 фоизига камайиб кетгани аниқланди.
Физиология журналида чоп этилган мақолада кексаларнинг оёқ мушаклари бўшашиши оқибатида улар юришга ва зиналардан тепага кўтарилишга қийналиши, бу ҳол вақт ўтган сари ёмонлашиб бориши қайд этилган.
Манчестер университети профессори Жейми МакФийга кўра, инсон оёқлари ҳаракатини умуртқа поғонаси бўйлаб келган 60-70 мингта нерв бошқаради.
“Тадқиқотлар мушакларни назорат қиладиган нервлар кексайган пайтда 30 – 60 фоизга йўқотилганини кўрсатди. Мушаклар нормал ишлаб биз бемалол юра олишимиз учун нерв тизими орқали сигналлар мунтазам келиб туриши керак”, - дейди МакФий.
Мушак ва нервлар ўртасидаги боғлиқлик одам кексайганида узилиши сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолаётган бир пайтда, олимлар мушаклар ишдан чиқишининг бошқа сабаблари ҳам аниқланса, бу соҳада вазият олдинга силжишига туртки бўлади, деган фикрда.

back to top